Ота-онасидан маҳрум бўлган, болалар уйида яшайдиган болаларга пенсия қандай тўланади?
– Ота-онасидан маҳрум бўлган ва тўлиқ давлат таъминотида турган болаларга боқувчисини йўқотганлик пенсияси ПҲБМнинг 100%и миқдорида пенсия тўланади. Ота-онасининг биридан ажралган пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50%и миқдорида пенсия тўланади. Шу даврдаги тўланиши лозим бўлган пенсия пули боланинг номига тижорат банкида очилган депозит ҳисобварағига ўтказиб қўйилади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 56-м.).