Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 49 / Юридик маслаҳатлар

Контракт тўловини тўлашни бошқа шахсга ўтказиш қонунийдир

 

Ташкилотда ускуналарни етказиб беришга оид импорт шартномаси бўйича қарздорлик мавжуд. Хорижий ҳамкор компания Ўзбекистонга олиб келинган ускуналарга бўлган мулк ҳуқуқини Ўзбекистон резиденти ҳисобланган бошқа компанияга ўтказишга тайёр.

Мазкур ҳолатда қарз масаласи нима бўлади?

 

– Мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкин. Қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, фуқаролик қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган қоидалар чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда чет эллик юридик шахслар иштирокидаги муносабатларга қўлланилади (ФК 2, 313-м.). Бунга кўра хорижий ҳамкор контракт бўйича қарзни талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга, шу жумладан Ўзбекистон резидентига ўтказиши мумкин. Хорижий ҳамкор (кредитор) контракт бўйича ҳуқуқлар бошқа шахсга ўтказилаётганлиги ҳақида қарздорни хабардор қилиши лозим. Хорижий ҳамкор олдидаги мажбуриятларни бекор қилиш учун контрактга қўшимча битимни тузиш ва кейинчалик уни ТСОЯЭАТга киритиш лозим. Ўзбекистон резиденти ҳисобланган қарздор томонидан контракт бўйича қарздорликни сўндириш янги кредитор бўлмиш Ўзбекистон резидентига тўлаш билан амалга оширилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, «Валютани тартибга солиш тўғрисида» Қонунда резидентлар ўртасида амалга ошириладиган валюта операциялари рўйхати келтирилган. Резидентлар ўртасида рўйхатда назарда тутилмаган валюта операцияларини амалга ошириш тақиқланади (Қонуннинг 17-м.). Рўйхатда импорт контрактлари бўйича даъво талаби ҳуқуқи бошқа шахсга ўтказилганда тўловни хорижий валютада амалга ошириш назарда тутилмаган. Тегишли равишда, янги кредиторга тўлов сўмда амалга оширилиши лозим.

Прочитано: 225 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика