Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 33 / Амалий бухгалтерия

АВни тугатишда ТМЗ кирим қилинган бўлса

 

Корхона ҳали тўлиқ эскирмаган ишлаб чиқариш ускунасини тугатмоқда, унинг айрим қисмлари эҳтиёт қисмлар сифатида ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланилади.

Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттирилади? Унда солиқ оқибатлари бўладими? 

 

– Асосий воситадан қуйидаги сабабларга кўра кейинчалик фойдаланишнинг имкони бўлмаса ёки мақсадга мувофиқ бўлмаса, у тугатилади:

● тўлиқ амортизацияланса;

● ҳалокатлар, табиий офатлар, фойдаланишнинг шарт-шароитлари бузилиши оқибатида яроқсиз ҳолга келса;

● маънан эскирса;

● давлат органларининг қарорлари бўйича;

● корхонанинг қурилиши, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши, замонавийлаштирилиши ва техник қайта жиҳозланиши муносабати билан (Низом 6-б., АВ рўйхат рақами 1401, 29.08.2004 й.).

Тугатиш учун комиссия тузинг ва уни корхона раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланг. У қабул қилган қарор натижаларини икки нусхада АВни тугатиш тўғрисидаги далолатнома билан расмийлаштиринг (Низомга 1-илова). Далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.

Далолатноманинг биринчи нусхаси бухгалтерияга берилади, иккинчиси АВ сақланиши учун масъул шахсда қолади. Тугатиш якунлангандан кейин тугатиш билан боғлиқ харажатлар ва уларни тугатишдан келган моддий бойликлар тўғрисида маълумотнома тузинг (Низомга 3-илова).

 

Ташкилот томонидан бепул олинган (ҳадя шартномаси) ёки асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетиши натижасида олинган ТМЗнинг таннархи бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасида уларнинг жорий қийматидан келиб чиқиб аниқланади (4-сон БҲМС 27-б., АВ рўйхат рақами 3259, 30.06.2020 й.)

 

Бунда жорий қиймат – бу маълум бир санада амалда бўлган бозор нархлари бўйича ТМЗнинг қиймати ёки бир-биридан мустақил, хабардор ва бундай битимни амалга оширишни хоҳловчи тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятни бажариш учун етарли бўлган сумма.

Шу тариқа, АВни тугатиш ёки чиқиб кетиши натижасида олинган ТМЗ қиймати унинг қолдиқ баланс қиймати ёки тугатиш қийматидан кўпроқ бўлиши мумкин. Бу ҳолда АВни тугатишдан олинган умумий даромадни ҳисобланг ва уни жами даромадга киритинг Шунингдек, чиқиб кетишдан олинган даромадга объектни қайта баҳолаш бўйича тузатиш киритиш суммаси ҳам киради (8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти сальдоси) (СК 297-м. 3-қ. 6-б., 298-м.).

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун тугатишдан олинган даромад жами даромадга киритилади ва ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича солиқ солинади (СК 463-м. 1-қ., 468-м. 3-қ.).

 

Мисол. Ускунани тугатиш

Ишлаб чиқаришнинг янги технологиясига ўтиш муносабати билан корхона эскирган технологик ускунани тугатади. У фойдаланиш муддатидан кам ишлатилган (эскириш ҳамма суммага ҳисобланмаган). Бошланғич (тиклаш) қиймати – 2 003 200 сўм, ҳисобланган эскириш (3 йил учун қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда) – 1 501 200 сўм, қайта баҳолаш бўйича тузатиш киритиш суммаси (8510-счёт сальдоси) – 325 000 сўм.

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма

 

Дебет

 

Кредит

 

Агар АВнинг чиқиб кетишидан фойда мавжуд бўлса

 

Ускунанинг бошланғич қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0130-«Машина ва асбоб-ускуналар»

 

2 003 200

 

Ҳисобланган эскириш ҳисобдан чиқарилди

 

0230-«Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

1 501 200

 

Қайта баҳолаш бўйича тузатиш киритиш суммаси ҳисобдан чиқарилди

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

325 000

 

Ускунани тугатиш билан боғлиқ харажатлар акс эттирилди (ишчиларнинг иш ҳақи, ускунани тугатишни амалга оширган жалб қилинган чет ташкилот учун тўлов ва ҳ.к.)

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар», 6510-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»,

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

420 000

 

Эҳтиёт қисмлар ва бошқа материаллар тугатиш комиссияси томонидан белгиланган жорий қиймати бўйича кирим қилинди

 

1040-«Эҳтиёт қисмлар»,

1090-«Бошқа материаллар»

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

1 275 000

 

Ускунани тугатишдан олинган фойда акс эттирилди. Ушбу фойда жами даромадга киритилади (СК 297-м. 3-қ. 6-б.)

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

678 000

 

Агар зарар мавжуд бўлса

 

Эҳтиёт қисмлар ва бошқа материаллар тугатиш комиссияси томонидан белгиланган жорий қиймати бўйича кирим қилинди

 

1040-«Эҳтиёт қисмлар»,

1090-«Бошқа материаллар»

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

585 000

 

Ускунани тугатишдан кўрилган зарар акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»*

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

12 000

 

*АВни тугатишдан кўрилган зарарлар фойда солиғи ҳисоб-китобида солиқ базасидан чегириб ташланади, башарти улар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқласа (СК 305-м.).

Татьяна ЛИМАРЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 669 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика