Тадбиркорлик субъектларининг таклифига мувофиқ 3 йилдан ортиқ фаолиятини амалга оширмаётган хўжалик субъектларини соддалаштирилган тартибда давлат реестридан чиқариш тадбирлари кўрилмоқда.
Давлат реестридан чиқариладиган тадбиркорлик субъектлари рўйхати билан Давлат хизматлари агентлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилган ҳавола (https://fo.birdarcha.uz/notification/simple_liquidation) орқали танишиш мумкин.
Фаолиятини қайта тиклаш истагида бўлган хўжалик субъектларининг таъсисчи ва раҳбарлари 2021 йил 20 августга қадар рўйхатдан ўтган ҳудудидаги давлат хизматлари марказига мурожаат қилишлари лозим.
Қўшимча саволлар бўйича:
● солиқ тўловчининг шахсий кабинети;
● Давлат солиқ қўмитасининг саll-маркази – 1198;
● 71-202-32-82 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.