Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 33 / Солиқ солиш

Фоизлар тарзидаги даромадларга солиқ солиш

 

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган корхонага хорижий банк (Туркия) томонидан кредит ажратилган. Давлатлар ўртасида даромадларга икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисида битим мавжуд.

Резидент ҳисобланган корхона томонидан хорижий банк – Туркия резидентига кредит бўйича фоизларни тўлашда солиқ солиш тартиби қандай бўлади?

 

– Хорижий банкка тўланадиган фоизлар тарзидаги даромадларга тўлов манбаида солиқ солиниши лозим. Бундай даромадга 10%лик ставка бўйича солиқ солинади (СК 351-м. 1-қ., 2-қ. 3-б., 353-м. 1-б.).

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Жумҳурияти Ҳукумати ўртасида даромадларга икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги битим (Тошкент, 8.05.1996 йил, ВМнинг 15.07.1996 йилдаги 251-сон қарори билан тасдиқланган) амал қилади. Битимнинг 11-моддаси 2-бандида айтилишича, фоизлар тарзида олинадиган даромадларга 10%лик ставка бўйича солиқ солинади. Яъни, халқаро шартнома мавжуд бўлишидан қатъи назар фоизлар тарзидаги даромадлардан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқ ставкаси 10%ни ташкил қилади.

Фоизлар Туркия ҳукуматига ёки Туркия Марказий банкига ёки Туркия Экзим банкига тўланадиган  ҳоллар бундан мустасно, бундай фоизларга Ўзбекистонда солиқ солинмайди (Битимнинг 11-м. 3-б.). Мазкур ҳолатда хорижий банклар солиқ резидентлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этиши талаб этилмайди, бироқ даромадга бўлган ҳақиқий ҳуқуққа  эга эканлиги тўғрисидаги ҳужжат тақдим этилиши лозим (СК 357-м., 4, 5-қ., 358-м. 2-қ.).

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 253 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика