Корхона электр техника ускуналарини харид қилади.
Уларни реализация қилиш учун лицензия бўлиши лозимми?
– Йўқ, электр техника ускуналарини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия талаб этилмайди.
Лицензия олиниши талаб этиладиган фаолият турлари яқинда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунга 1-иловада келтирилган. Унда электр техника ускуналарини реализация қилиш фаолияти кўрсатилмаган. Тегишинча, ушбу фаолият билан шуғулланиши учун ташкилот тегишли лицензияни олиши талаб этилмайди.
Саодат Хилватова, «Norma» МЧЖ эксперти.