Norma.uz

Хизматларни монополистлар кўрсатади, истеъмолчида танлов йўқ

 

«Кўрсатиладиган барча коммунал хизматлар учун аҳоли ва таъминотчи ўртасида тузиладиган шартномалар тўлиқ қайта кўриб чиқилиши шарт», деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мақсуда Ворисова аҳолини электр энергияси ва газ таъминотидаги узилишлар хусусида тўхталар экан. «Электр таъминоти учун тўловни 5 кунга кечиктирган фуқаро жарима тўлайди ёки таъминотдан узиб қўйилади. Лекин ҳеч қандай огоҳлантиришсиз электр таъминоти тўхтатилса ёки кучланиш ортиб кетгани сабабли хонадонлардаги электр асбоблар ишдан чиқса таъминотчига чора кўришнинг имкони йўқ», – шарҳ берди депутат.

 

Депутатнинг фикрича, асосий коммунал хизматлар монопол ташкилотлар томонидан кўрсатилиши оқибатида кўпинча истеъмолчиларнинг манфаатлари ҳисобга олинмайди. «Истеъмолчида танлаш имконияти йўқ. Агар бу ташкилотлар истеъмолчининг манфаатларига ҳурмат назари билан қараса, ҳуқуқларини поймол қилмаса, хизматидан рози бўлинса, майли эди», дейди депутат. «Аммо, ҳеч қандай огоҳлантиришсиз электр соатлаб эмас, кунлаб ўчирилса, табиий газ ёки суюлтирилган газ таъминотидаги узилишларга изоҳ шарт бўлмаса, аҳоли ичмаган суви учун пул тўлашга мажбур бўлса, телефон алоқасида ҳам ғазабни келтирадиган ҳолатлар етарли бўлса-ю, улар устидан чора кўришнинг самарали қонуний асоси бўлмаса, нима қилиш керак?» дея савол қўйган депутат.

Мақсуда Ворисова тузилаётган шартномалар уларга юридик ҳужжат мақомини бериш, уларда томонларнинг ҳуқуқ ва масъулиятини аниқ кўрсатиш жиҳатидан қайта кўриб чиқилиши кераклиги ҳақида гапирди.

«Адолатли шартномада албатта истеъмолчи ва таъминотчининг аниқ манзил ва боғланиш имкони, кўрсатиладиган хизмат тури, ҳажми, сифати, ўлчов асбобларининг ким томонидан қандай тартибда, қандай муддатда назорат қилиниши, кўрсатилган хизматлар учун тўлов шартлари ва миқдори, ҳар иккала томондан шартноманинг бирор моддаси бажарилмаган тақдирда кўриладиган чора ҳақида аниқ маълумотлар киритилиши шарт», деган Парламент вакили.

«Фуқароларга кўрсатилган коммунал хизматлар ҳажми очиқланмас экан, тегишли корхона мутасаддилари аҳоли ҳисобрақамларига ўзлари хоҳлаган рақамларини киритаверади.

Шунингдек, юқоридагилардан келиб чиқиб Халқ демократик партияси аҳолига сифатли хизматлар кўрсатилишини таъминлаш, энг муҳими, бу борада ижтимоий адолат тамойилларига қатъий риоя қилинишини ҳукуматдан талаб қилди», дея қўшимча қилган депутат.

 

gazeta.uz. 

Прочитано: 328 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика