1993 йили Тожикистондан Самарқанд вилоятига келганман. Ўша йили бир киши ўзининг яшаш жойига прописка қилинишимга ёрдам берган. Сўнгра 1996 йилда у Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини олишимга кўмаклашган. Паспортим ноқонуний олинган бўлиб чиқди ва фуқаролиги бўлмаган шахс учун яшаш гувоҳномасини бериб паспортни олиб қўйишди. Бундан ташқари, ноқонуний йўл билан паспорт олинганлиги далили бўйича материаллар прокуратурага юборилди.
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг ҳаракатлари қонунийми?
– Била туриб ёлғон маълумотларни ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида ЎзР фуқаролиги олинганлиги факти аниқланган тақдирда ИИВ ёки ТИВ материалларни Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларига топширади.
Била туриб ёлғон маълумотларни ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида ЎзР фуқаролиги олинганлиги факти суднинг қонуний кучга кирган қарори билан белгиланади.
Қарор чиқарган суд қарорнинг кўчирма нусхасини ИИВга ёки ТИВга юборади.
Суднинг қарори асосида ИИВ ёки ТИВ хулоса тайёрлайди ва хулосани материаллар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари комиссиясига юборади (Қонуннинг 28-м.).