Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 20 / Паспорт масалалари

Ҳисобга туринг

 

6 йилдан буён хориждаман. Консуллик ҳисобига турмаганман.

Шу йиллар ичида ЎзР фуқаролигини йўқотган ҳисобланаманми?

 

– ЎзР фуқаролиги қуйидаги ҳолларда йўқотилади:

а) шахс чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хизматга кирганлиги оқибатида;

б) агар хорижда доимий яшовчи шахс етти йил мобайнида узрли сабабларсиз доимий консуллик ҳисобига турмаган бўлса;

в) агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш била туриб ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида амалга оширилган бўлса;

г) агар шахс чет давлатнинг фойдасини кўзлаб фаолият кўрсатган ҳолда ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш йўли билан жамият ҳамда давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;

д) агар шахс ихтиёрий равишда чет давлатнинг фуқаролигини олган бўлса;

е) агар шахс чет давлатнинг фуқаролигини туғилганлик бўйича ёхуд чет давлат фуқароси бўлган отасининг ёки онасининг фуқаролиги асосида, вояга етмаган ёшида олган бўлса ва йигирма бир ёшга тўлгунига қадар чет давлат фуқаролигидан чиқишни расмийлаштирмаган бўлса.

Шахснинг ЎзР фуқаролигини йўқотганлиги унинг эрининг (хотинининг) ва фарзандининг (болаларининг) фуқаролиги ўзгаришига сабаб бўлмайди («Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 25-м.).

Хорижда доимий яшаётган ва 7 йил мобайнида доимий консуллик ҳисобига турмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларини аниқлаш учун консуллик муассасалари:

консуллик муассасасига шахсан мурожаат қилган шахсларнинг мурожаатларини ёхуд консуллик муассасаларига Ташқи ишлар вазирлиги орқали келиб тушган маълумотларни текширади;

шахснинг ЎзР фуқаролигига мансублиги тўғрисидаги чет давлатнинг сўровномаларини ўрганади;

ўз консуллик округларидаги мамлакатларда озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳисобини юритади;

хорижга доимий яшашга чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ЎзР ИИВнинг ҳар чоракда берадиган сўровномаларига кўра доимий консуллик ҳисоби рўйхатлари бўйича текширади.

Кўрсатиб ўтилган фактлар аниқланган тақдирда, ТИВ хулоса тайёрлайди ва уни материаллар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари комиссиясига юборади.

Хорижда доимий яшаётган ва 7 йил мобайнида узрли сабабларсиз доимий консуллик ҳисобига турмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси консуллик муассасасига доимий консуллик ҳисобига қўйиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Консуллик муассасаси ариза берувчининг шахсини аниқлайди, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган шахсларнинг рўйхати билан солиштиради ва Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг доимий консуллик ҳисобига ўз вақтида турмаганлиги сабабларини ўрганади. Бунда ариза берувчига Қонуннинг 25-моддаси қоидалари тушунтирилади.

Узрли сабаблар мавжуд бўлганда консуллик муассасаси Ўзбекистон Республикаси фуқаросини доимий консуллик ҳисобига қўйиш учун ҳужжатларни қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Касаллик, яшаб турилган мамлакатда консуллик муассасаси мавжуд эмаслиги ва фуқарога боғлиқ бўлмаган бошқа сабаблар узрли сабаблар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг доимий консуллик ҳисобига қўйилганлиги тўғрисидаги ахборот ТИВга юборилади (Қонуннинг 27-м.).

Прочитано: 1528 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика