Norma.uz

«Асосий ходим» қайтди, ўриндош «жойни бўшатади»

 

Ташкилот директори ўриндошнинг ўрнига, унинг учун бу асосий иш бўладиган бошқа ходимни қабул қилишга қарор қилди. Ташкилот ушбу сабабга кўра ўриндошлик асосида ишловчи билан унинг розилигисиз меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинми ва бу қандай амалга оширилади?

 

– Ўриндошлар билан, ҳар қандай ходимни ишдан бўшатиш мумкин бўлган умумий асослардан ташқари, меҳнат шартномаси МКнинг 100-моддаси 2-қисми 5-банди бўйича ҳам бекор қилиниши мумкин. Бу бандда фақат ўриндошлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин бўлган иккита ўзига хос асослар кўрсатилган:

1) ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши;

2) меҳнат шартларига кўра ўриндошлик иши чекланиши.

Биринчи асосга биноан ишдан бўшатишга фақат ўриндошнинг ўрнига мазкур ишга унинг учун ушбу иш асосий бўладиган ходим қабул қилинган тақдирда йўл қўйилади.

Яъни меҳнат шартномаси МКнинг 100-моддаси 2-қисми 5-банди бўйича бекор қилиниши ғайриқонуний бўлади, агар:

ишдан бўшатилган ўриндош ўрнига бошқа ўриндош ишга қабул қилинган бўлса;

ўриндош ишдан бўшатилгандан кейин мазкур лавозим (бажарилаётган иш) бўш қолиб кетса (вакант) (ОСПнинг 17.04.1998 й. 12-сон қарори 39-б.).

Ўриндошни асосий ходимни қабул қилиш муносабати билан ишдан бўшатиш иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатишга кириши боис, ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини ушбу асосга биноан бекор қилиш мумкин эмас (МК 100-м. 3-қ.).

 

Касаба уюшмаси билан келишиш зарурми?

МКнинг 100-моддаси 2-қисми 5-банди бўйича ишдан бўшатишга касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш қоидаси татбиқ этилади, башарти бундай розилик жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида назарда тутилган бўлса (МК 101-м. 1-қ.).

 

Ходимни огоҳлантириш лозимми?

МКнинг 100-моддасида назарда тутилган бошқа асослардан фарқли ўлароқ, иш берувчи ўриндошлик асосида ишловчи ходимни у билан МКнинг ­100-моддаси 2-қисми 5-банди бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти тўғрисида олдиндан огоҳлантириши шарт эмас. Бироқ агар иш берувчи ўз ихтиёрига биноан барибир ходимни бу ҳақда хабардор қилишга қарор қилса, бунда ғайриқонуний ҳеч нарса йўқ.

Ўриндошни МКнинг 100-моддаси 2-қисмида назарда тутилган бошқа асослар бўйича ишдан бўшатишда эса, иш берувчи МКнинг 102-моддасига мувофиқ уни меҳнатга оид муносабатларнинг келгусида бекор қилиниши тўғрисида ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши ёки унга шунга мутаносиб компенсация тўлаши шарт.

 

Бошқа иш таклиф этиш зарурми?

МКнинг 100-моддаси 2-қисми ­5-банди бўйича ишдан бўшатишда иш берувчи ходимни худди шу корхонада ишга жойлаштириш чорасини кўриши ва иш қидириш даврида унинг ўртача ойлик иш ҳақини сақлаши шарт эмас. Ушбу кафолатлар иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг айрим бошқа асослари учун МКнинг 92 ва 67-моддалари билан назарда тутилган.

Бунда МКнинг 100-моддаси 2-қисми 5-банди бўйича ишдан бўшатилаётган ўриндошга унинг ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши керак (МК 109-м.).

 

Ҳомиладор аёлни ушбу асос бўйича ишдан бўшатиш мумкинми?

Ҳомиладор аёллар билан боғлиқ ҳолда иш берувчи МКнинг 100-моддаси 2-қисми 5-бандидан фойдаланишга ҳақли эмас. Ҳомиладор ўриндошни ишдан бўшатиш мумкин эмас, сабаби ўриндошларга меҳнат қонунчилиги билан белгиланган кафолатлар татбиқ этилади. Ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно (МК 237-м. 1-қ.).

Бинобарин, унинг учун бу асосий иш бўладиган бошқа ходимни ишга қабул қилиш ҳомиладор ходима-ўриндош билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиб хизмат қилмайди.

 

Саволларга «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти, юрист Ленара Хикматова жавоб берди.

Прочитано: 506 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика