Norma.uz

Фарзанд парвариши бўйича «касаллик варақаси» ва меҳнат таътили

 

Ходимада йиллик ҳақ тўланадиган таътилдан фойдаланиш даврида 10 ёшга тўлган фарзанди бетоб бўлиб қолди, шу муносабат билан унга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилди. Уни тақдим этган ҳолда, у таътилни узайтиришни сўради, сабаби касални парваришлаб, ундан амалда фойдаланмади. Агар ходиманинг ўзи эмас, балки фарзанди бетоб бўлган бўлса, иш берувчи таътилни узайтириши шартми?

 

– Ҳақиқатан, ходимлар қуйидаги ҳолларда таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эгадирлар:

вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида;

ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати бошланганда;

йиллик таътил ўқув таътилига тўғри келиб қолганда;

давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганда, башарти қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда бундай вазифаларни бажариш учун ходимни ишдан озод этиш назарда тутилган бўлса.

Агар таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар таътил бошлангандан кейин келиб чиқса, таътил тегишли кунлар сонига узайтирилади ёки ходим билан иш берувчининг келишувига биноан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми бошқа муддатга кўчирилади (МК 145-м.).

Меҳнат кодексининг 145-моддаси меҳнатга лаёқатсизлик варақаси касал фарзандини парваришлаш бўйича расмийлаштирилган тақдирда ходимнинг таътили узайтирилишини аниқлаштирмайди. Бироқ МКнинг 285-моддасига мувофиқ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси нафақат ходимнинг ўзи касал бўлганда, балки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилганда ҳам тўланади.

Касаллик варақаси, бошқалар қаторида, оиланинг бетоб аъзосини парваришлаш заруратини тасдиқлайди. Ва у умумий асосларда – парваришловчи меҳнат таътилида бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар берилади (Йўриқнома 39-б., АВ рўйхат рақами 2667, 17.04.2015 й.).

Агар фарзанднинг бетоблиги ходимнинг меҳнат таътили даврида рўй берган бўлса, бу таътилдан мақсадга кўра фойдаланиш имкониятини бермайди: чунончи, ходим бу вақтда дам олиш ўрнига, беморни парваришлаш билан машғул бўлади. Шу боис кўриб чиқилаётган вазиятда иш берувчи вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тўлаши, шунингдек таътилни узайтириши ёки ходим билан келишган ҳолда унинг фойдаланилмаган қисмини бошқа муддатга кўчириши керак.

 

– Касал фарзандини парваришлаш бўйича «касаллик варақаси» тақдим этилган тақдирда таътил қандай муддатга узайтирилади?

– Таътил ходимнинг меҳнат таътили даврига тўғри келадиган меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган фарзандни парваришлаш кунлари сонига узайтирилади.

Амбулатория шароитида парваришга муҳтож бўлган 14 ёшга етмаган бемор болани парваришлаш учун унинг онасига 14 календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади берилади (Йўриқнома 32-б.).

 

Мисол. Таътилни меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича узайтириш

Ходима 2021 йил 5 апрелда 15 иш кунига, 21 апрелга қадар (21 апрель ҳам киради) таътилга чиқди. Ишга чиқиш – 22 апрелда. 12 апрелда у даволаш муассасасига фарзандининг касаллиги юзасидан мурожаат қилди, у ерда унга 5 кунга «касаллик варақаси» расмийлаштирилди. Кейинроқ ходима иш берувчига таътилни узайтириш тўғрисида илтимос билан ариза билан мурожаат қилди ва меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этди. Буйруқ билан таътил 5 календарь кунга, 22 апрелдан 26 апрелга қадар (26 апрель ҳам киради) узайтирилди. Ишга чиқиш – 27 апрелда.

Прочитано: 1610 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика