Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 20 / Юридик маслаҳатлар

Тугатиш жараёни: ҳаракатлар тартиби

 

Хорижий капитал иштирокидаги (давлат улуши бўлмаган) акциядорлик жамияти тугатиш жараёнини амалга оширишни режалаштиряпти.

АЖни тугатиш тартиб-таомиллари тартиби қандай?

 

– Тугатиш ишлари тайинланадиган тугатувчи томонидан амалга оширилади.

Ҳаракатлар тартиби қуйидагича бўлади («Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 98–101-м.):

Босқичлар


Тартиб-таомиллар


1


Кузатув кенгаши томонидан АЖни тугатиш ва тугатувчини ёки тугатиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги масала акциядорларнинг умумий йиғилишига қарор қабул қилиниши учун олиб чиқилади 


2


Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан жамиятни тугатиш ва тугатувчини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинади


3


Жамият тугатилиши тўғрисида ОАВда эълон берилади, ушбу эълон рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан унинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади 


4


Кредиторларни аниқлаш ва дебиторлик қарзларини ундириш чора-тадбирлари кўрилади. Кредиторлар АЖ тугатилиши тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилинади


5


Оралиқ тугатиш баланси тузилади. Унда жамият мол-мулкининг таркиби, кредиторлар қўйган талаблар, шунингдек уларни кўриб чиқиш натижалари акс эттирилиши лозим. Оралиқ тугатиш баланси АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади


6


Тугатиш баланси тузилади, у тугатилаётган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади


7


Жамият қимматли қоғозлари чиқарилишларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини бекор қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланган муддатларда амалга оширилади
(АВ томонидан 30.08.2009 йилда 2000-сон билан рўйхатдан ўтказилган Қоидаларнинг 100, 101-б.)


8


Жамият мол-мулки акциядорлар ўртасида тақсимланади


9


Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига жамият тугатилиши тўғрисида ёзув киритилади


 

Шунингдек қуйидаги жиҳатларни ҳам ҳисобга олиш лозим:

агар тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтга келиб, жамият кредиторлар олдида мажбуриятларга эга бўлмаса, унинг мол-мулки акциядорлар ўртасида Қонуннинг 100-моддасига мувофиқ тақсимланади;

АЖдаги пул маблағлари кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, тугатувчи жамиятнинг мол-мулкни суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда кимошди савдосида сотишни амалга оширади;

жамият хорижий инвестор бўлган акциядорга берилаётган мол-мулк тугатиш қисмининг бир қисмини хорижий валютага конвертация қилиши лозим.

 

Умид Файзиев,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 366 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика