Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 20 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Кимлар ёш тадбиркор ҳисобланади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2021 йилдаги 294-сон қарори билан ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомлар тасдиқланди (ҳужжат матни «СБХ» бугунги сонининг ҳужжатлар пакетида берилмоқда).

 

Ҳужжат Президентнинг 21.04.2021 йилдаги «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5088-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисидаги низомда қуйидагилар назарда тутилган:

ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш ва бошқариш;

зоналар ҳудудига жойлаштириш учун ёш тадбиркорлик субъектининг инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва жойлаштириш;

зоналарда жойлашган бинолар ва иншоотларни хусусийлаштириш;

тижорат банклари томонидан қурилган бино ва иншоотларни лизинг ёки ижарага бериш тартиби.

Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомда қуйидагилар назарда тутилган:

Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари;

Жамғарма фаолиятини бошқариш тартиби;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш;

Жамғарма маблағларидан фойдаланишга доир ҳисобот ва назорат юритиш тартиби.

Белгиланишича, ёш тадбиркорлик субъекти 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ҳамда юридик шахс мақомида ёки таъсисчилари сифатида саноат ёки хизмат кўрсатиш йўналишида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирган Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.

Барча тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Жамғарма маблағлари тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда ажратилади.

Тегишли вазирлик ва идораларга 20.05.2021 йилгача қуйидагиларни амалга ошириш топширилди:

2021 йил 1 сентбргача 77 та ҳамда 2022 йил 1 январгача 142 та зоналар ишга туширилишини назарда тутувчи иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизими доирасида назарда тутилган имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида ёшлар орасида кенг тарғибот ишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига қуйидагилар юклатилди:

ҳар йили 25 декабргача – Жамғарманинг келгуси йил учун иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

ҳар йили 20 январгача – Жамғарма маблағларининг тақсимланиши бўйича йиллик ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 10.05.2021 йилдан кучга кирди.

Наргиза Воҳидова.

Прочитано: 283 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика