Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи корхона асосий воситани жисмоний шахсга 19 000 000 сўмга реализация қилди. АВнинг чиқиб кетишидан даромад 63 000 сўм. 19 000 000 сўмга бир томондала ЭҲФ тақдим этилди. Ушбу сумма автоматик равишда корхонанинг даромадларига қўшилди.
Солиқ базасига АВни реализация қилиш қиймати эмас, балки унинг чиқиб кетишидан олинган даромад киритилиши учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида АВни реализация қилиш қандай акс эттирилиши лозим?
– Асосий восита реализация қилинганда бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланадиган, унинг чиқиб кетишидан даромад (фойда) айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасига киритилади (СК 298-м., 464-м. 1-қ.).
АВни реализация қилиш қийматига ЭҲФ тақдим этилади. Ҳисобварақ-фактура автоматик равишда ҳисобварақ-фактуралар реестрида акс эттирилади. Тизим ушбу ЭҲФ АВни реализация қилишга тақдим этилганлигини идентификация қила олмайди, натижада АВни реализация қилиш қиймати автоматик равишда корхонанинг даромадларига киритилади.
my.soliq.uz сайтида 2021 йилда Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш учун 10104_24 коди бўйича янги шакл жойлаштирилган. Унда АВни ва корхонанинг бошқа мол-мулкни реализация қилишда солиқ солишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳисобга олинган.
Сиз АВни реализация қилиш қийматини (19 000 000 сўм) Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 1-«Бошқа даромадлар» иловасининг 0403-сатрда, унинг чиқиб кетишидан олинадиган даромадни эса – 04031-сатрида акс эттиришингиз лозим.
Шунда АВнинг чиқиб кетишидан даромад (63 000 сўм) автоматик тарзда Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 020-«Бошқа даромадлар» сатрида ушбу сатрга жойланган формулага мувофиқ акс этади. Натижада Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 030-«Солиқ солинадиган жами даромад» сатрига АВнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад (63 000 сўм) автоматик тарзда киритилади. АВни реализация қилиш қиймати айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасига киритилмайди.
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.