Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 17 / Божхона

Импорт операцияларининг ҳисоби

 

Товарлар импорти – бу товарларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига уларни қайта олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги мажбуриятни олмасдан олиб кирилиши.

Хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси томонидан Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси учун ишлар бажариш (хизматлар кўрсатиш), уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар, ишлар (хизматлар) импорти ҳисобланади («Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси).

 

Товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойини аниқлашда ҚҚС солиш мақсадида 2020 йил 1 январдан бошлаб СКнинг 240, 241-моддаларига амал қилиш керак бўлади.

 

Импорт битимларининг босқичлари

Импорт чоғида ҳаракатларнинг навбатлилиги турлича бўлиши мумкин. Унинг асосий босқичлари қуйидагилардир:

Ижрочилар


Асос бўлган ҳужжатлар


Муддатлар


Импорт шартномасини тайёрлаш ва имзолаш


Экспорт қилувчи (етказиб берувчи) ва импорт қилувчи (харидор)


Бўлғуси битимни тузиш истаги ва шартлари тўғрисидаги маълумот билан бирга етказиб берувчи ва харидор ўртасида ишбилармонлик ёзишмалари


Шартномани тайёрлаш ва тузиш учун кетган ҳақиқатдаги вақт


Изоҳ. Олиб келинаётган товар мажбурий сертификатлаш ва маркировкаларни талаб қилган тақдирда, шартномада мазкур шартни назарда тутишни ёддан чиқарманг.

Тоифасидан келиб чиқиб, олиб келинаётган товарларнинг айрим турлари қуйидагича маркировка қилинади:

идентификациялаш воситалари билан (Рўйхат, 20.11.2020 йилдаги 737-сон ВМҚга 1-илова; 31.12.2020 йилдаги 833-сон ВМҚ);

давлат тилида (29.06.2018 йилдаги ПҚ-3818-сон қарорнинг 3-б.);

хавфсизлик белгиси билан (10.11.2020 йилдаги ПҚ-4887-сон қарорнинг 11-б. «б» кичик б.).

Мажбурий сертификатланадиган импорт қилинадиган товарларни Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхати
(28.04.2011 йилдаги 122-сон ВМҚга 1-илова) аниқланг.

Шартномани ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказиш


Импорт қилувчи


Шартнома


Контракт тузилгандан сўнг


Контрактларни тузиш, шартномага кўра етказиб бериш шартларидан келиб чиққан ҳолда ташиш, юклаб ортиш-юклаб тушириш, суғурталаш ва ҳ.к.га ҳужжатлар тўловини тўлаш, расмийлаштириш


Импорт қилувчи ва (ёки) экспорт қилувчи, зарур хизматларни етказиб берувчи ташкилотлар


Контракт, зарур хизматларнинг харидори (етказиб берувчиси) ва истиқболдаги етказиб берувчилар ўртасидаги ишбилармонлик ёзишмалари


Ҳужжатларни расмийлаштириш учун ҳақиқатдаги вақт


Изоҳ. Ҳаракатларнинг натижаси – товарнинг кузатув ҳужжатлари


Товарга ҳақ тўлаш


Импорт қилувчи


Контракт


Контракт шартларига кўра


Изоҳ. Импорт қилинадиган товарларнинг ҳақи импорт қилувчининг Ўзбекистондаги хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисобварағидан тўланиши керак


Маркировка қилинадиган товарларнинг маркировка ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилиши


Импорт қилувчи


Белгиланган шаклдаги буюртма, Рақамли маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизими оператори билан маркировкалаш тизимида иштирок этиш тўғрисидаги шартнома (Қоидаларнинг 15-б., 833-сон ВМҚга 1-илова)


ЎзР чегарасини кесиб ўтгунга қадар


Изоҳ. Рўйхатдан ўтказишда маҳсулотнинг номланиши, ТИФ ТН коди, ишлаб чиқарилган мамлакати, вазнини кўрсатинг (833-сон Қоидаларнинг 29-б.)


Маркировкалаш кодларини олиш



Белгиланган шаклдаги буюртма, маркировкалаш кодларини олиш учун шартнома


Божхона расмийлаштирувида кодлар БЮДда кўрсатилган бўлиши керак (833-сон Қоидаларнинг 54-б.)


Изоҳ. Кодларни улар олинган кундан бошлаб 90 кундан кечиктирмай маҳсулотларга киритинг (833-сон Қоидаларнинг 41-б.)


Божхона тартиб-таомиллари


Импорт қилувчи ёки божхона брокери


Маълум қилинган товарнинг божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар (Рўйхат, АВ томонидан 14.03.2017 йилда 2868-сон билан тасдиқланган Йўриқномага 3-илова)


Ҳужжатларни расмийлаштириш учун ҳақиқатдаги вақт


Изоҳ. 2018 йил 1 июлдан бошлаб ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари божхона брокерларига мурожаат қилмасдан БЮДни Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш ҳуқуқига эга (12.04.2018 йилдаги ПФ-5414-сон Фармоннинг 4-б.)


Божхона тўловларини тўлаш


Импорт қилувчи


БЮД


Божхона декларацияси қабул қилингунига қадар ёки қабул қилиниши билан бир вақтда (БК 327-м.)


Божхона назорати ва товарларнинг божхона расмийлаштируви


Божхона органлари


БЮД, товарнинг кузатув ҳужжатлари, божхона йиғими тўланганлиги тасдиғи, товарнинг келиб чиқиш сертификати (зарур бўлганда), божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ваколатли органларнинг ҳужжатлари (рухсатномалар, сертификатлар ва ҳ.к.) (зарур бўлганда), божхона тўловлари тўланганлиги тасдиғи



Экспорт қилувчидан (ташувчидан) товарни олиш


Экспорт қилувчи (ташувчи)


Инвойс (ҳисобварақ-фактура)


Тўланган пайтдан бошлаб 180 календарь кун давомида


Изоҳ. Товарларни олиб келиш муддатлари бузилганда муддати ўтган дебиторлик қарзи юзага келади


 

Санаб ўтилган босқичлардан ташқари айрим товарлар (контрактлар) учун қуйидагилар талаб қилинади:

● экспертизадан ўтказиш ва контрактни Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида рўйхатдан ўтказиш;

● олиб кириш учун рухсатнома (лицензия) олиш.

 

Экспертизадан ўтказиш ва контрактни
Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида рўйхатдан ўтказиш

Экспертизадан ўтказиш ва контрактни Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида рўйхатдан ўтказиш Контрактларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом (20.02.2018 йилдаги ПҚ-3550-сон қарорга 3-илова) билан белгиланган. Марказда энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида стратегик харид қилувчилар томонидан тузилган қиймати БҲМнинг 40 000 бараваридан ошган импорт контрактлар ва уларга қўшимча келишувлар экспертизадан ўтказилади ва рўйхатга олинади (Низомнинг 6-б.; 22.01.2018 йилдаги ­ПҚ-3487-сон қарор билан тасдиқланган Рўйхат).

Бунда сиз импорт контрактларини ихтиёрий ва шартномавий асосда экспертизадан ўтказиш ҳуқуқига эгасиз.

Импорт контрактларини комплекс экспертизадан ўтказиш контракт суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ҳақ тўлиқ ўтказилганда амалга оширилади ­(ПҚ-3550-сон қарорнинг 3-б.).

Қуйидаги импорт контрактлари ва уларга қўшимча битимлар экспертизаси учун ҳақ ундирилмайди:

● ЎзР Президентининг ва Ҳукуматининг қарорлари асосида тузиладиган;

● ҳужжатлари Марказда экспертизадан ўтган тендерлар якунлари бўйича тузиладиган;

● бюджет тизимининг бюджетлари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, Ҳукуматининг кафолати остида жалб этиладиган кредитлар (қарзлар) ҳисобидан амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидлари бўйича (Низомнинг 4-б.).

Маълумот ўрнида шуни билиб қўйингки, Низомнинг амал қилиши қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

● Низомнинг 6-1-бандида кўрсатилган рўйхатдаги импорт контрактларига;

● суммасидан қатъи назар, устав капиталидаги акциялар пакетлари (улушлари) давлатга тегишли бўлган корхоналардаги контрактларга (25.12.2018 йилдаги ПҚ-4077-сон қарорнинг 2-б.);

● ЎзР Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан давлат харидлари соҳасида амалга ошириладиган лойиҳаларга (10.01.2019 йилдаги ПФ-5624-сон Фармоннинг 3-б.);

● давлат харидлари сайтида эълон қилинган жорий хўжалик фаолиятини таъминлаш учун моддий-техник ресурслар рўйхати бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидларига контрактларга (10.01.2019 йилдаги ПҚ-4105-сон қарорнинг 4-б.);

● қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича ишлар доирасида тузиладиган импорт контрактларига (25.10.2019 йилдаги ПҚ-4499-сон қарорнинг 2-б.);

● пиллачилик ва тутчилик ташкилотлари томонидан сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш, сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, сувни тортиш учун насос станциясини қуриш бўйича ишлар доирасида тузиладиган импорт шартномаларига (17.01.2020 йилдаги ПҚ-4567-сон қарорнинг 2-б.).

Контрактни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш учун Марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этинг:

● контрактлар, импорт контрактлар ва (ёки) қўшимча битимларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш учун ариза (Низомга 1-илова);

● контрактнинг асл нусхаси;

● контрактнинг нусхаси (тартиб рақами қўйилган, буюртмачининг ваколатли шахси томонидан муҳр ва имзо қўйиб тасдиқланган);

● Марказ тизимида ариза рўйхатга олингани тўғрисида хабарнома;

● юридик хулоса;

● контрактни тузишга томонларнинг ваколати борлигини тасдиқловчи (уларни биринчи раҳбардан бошқа шахслар имзолаган тақдирда) ҳужжатнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

● контрактлар тузилган даврда амал қилувчи, буюртмачининг биринчи раҳбари имзоси билан тасдиқланган ҳужжатлар;

● лойиҳани молиялаштириш манбаи тўғрисидаги тасдиқловчи хат.

Шунингдек етказиб берувчиларни идентификация қилувчи ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкин.

Контрактни экспертизадан ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларни Марказга у имзоланган пайтдан бошлаб 30 кундан кечиктирмай тақдим этинг (Низомнинг 3-боби).

Марказ контрактларни қуйидаги муддатларда экспертизадан ўтказади ва рўйхатга олади:

● 5 кун ичида – қуйидаги контрактлар бўйича:

а) харид қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг етказиб берувчилари ва (ёки) уларнинг қиймати белгиланган ЎзР Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари асосида;

б) тендер ҳужжатлари Марказда экспертизадан ўтган тендерларнинг якунлари бўйича;

● 20 кун ичида – бошқа контрактлар бўйича (Низомнинг 28-б.).

Ўтказилган экспертиза натижалари бўйича ижобий хулоса ҳужжатларнинг асл нусхалари билан бирга берилади ёки ҳужжатлар қайтарилиш сабабларини кўрсатган ҳолда қайтариб берилади (Низомга 3-илованинг 32-б.).

Контракт рўйхатга олингандан кейин 2 кун ичида Марказ томонидан ТСОЯЭАТда тегишли белги қўйилади. Хулоса контрактнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар ҳақиқий ҳисобланади (Низомнинг 33, 34-бандлари).

 

Товарларни олиб кириш учун рухсатнома (лицензия) олиш

Товарларни олиб кириш учун рухсатнома (лицензия) фақат Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган махсус турдаги товарлар учун олинади (Рўйхат, 3.11.2017 йилдаги ПФ-5215-сон Фармонга 1-илова).

Лицензияни Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти расмийлаштиради (Схема, 1.12.2017 йилдаги 959-сон ВМҚ билан тасдиқланган Низомга 2-илова).

Лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этасиз:

● ариза;

● Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг махсус турдаги товарларни импорт қилиш учун лицензия бериш назарда тутилган тегишли ҳужжатининг нусхаси;

● шартноманинг нусхаси.

Лицензия 10–11 кун оралиғида, махсус турдаги товарларни етказиб бериш учун зарур бўлган, лекин 1 йилдан ошмайдиган муддатга берилади. Аризачининг асосланган илтимосига биноан лицензиянинг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин (959-сон Низомнинг ­5-боби 4-б.).

 

Товарларни сертификациялаш

Товарларнинг тўлиқ рўйхати учун сертификациялаш мажбурий босқич ҳисобланади (Рўйхат, 122-сон ВМҚга 1-илова).

Ижро этувчи, ваколатли орган


Ҳужжатлар


Муддатлар


Санитария назоратининг ҳудудий органи (санитария-эпидемиологик хулоса)


Ариза, товарнинг кузатув ҳужжатлари, ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг сертификати


Тегишли синов услублари учун норматив ҳужжатларда назарда тутилган муддатлардан келиб чиқиб


Қўшимча ахборот. Олиб кирилаётган маҳсулот учун санитария-эпидемиологик хулоса яроқлилик муддатига, яроқлилик муддати мавжуд бўлмаган маҳсулотга эса амал қилиш муддати кўрсатилмаган ҳолда берилади


Аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари (мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш)


Ариза, олиб кирилаётган маҳсулотга норматив ҳужжатнинг нусхаси (мавжуд бўлганда), маҳсулотни маркировкалаш намунаси (маҳсулот тўғрисида ахборот),
санитария-эпидемиологик хулосанинг нусхаси, маҳсулот ЎзР ҳудудига олиб келинганлиги белгиси қўйилган товарнинг кузатув ҳужжатлари нусхаси


3 иш куни давомида


Қўшимча ахборот. Олиб кирилаётган маҳсулот учун мувофиқлик сертификати маҳсулотнинг яроқлилик муддатига (кафолат муддатига) берилади, яроқлилик муддати (кафолат муддати) мавжуд бўлмаган маҳсулотга эса амал қилиш муддати кўрсатилмаган ҳолда берилади.

Қуйидаги муайян шартларга риоя қилинганда хорижий мувофиқлик сертификатлари тан олиниши мумкин:

● мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни ва синов протоколларини ўзаро эътироф этиш тўғрисида халқаро битим мавжуд бўлганда;

● 122-сон қарорда кўрсатилган ва Мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик тўғрисидаги декларациялари ва синовлар протоколлари Ўзбекистон Республикасида эътироф этиладиган давлатлар рўйхатида келтирилган мамлакатларда ишлаб чиқарилган технологик асбоб-ускуналарни ва уларнинг қисмларини олиб киришда (Низомга 1-илова, 14.10.2015 йилдаги 292-сон ВМҚга 2-илова);

● олиб кирилаётган маҳсулотларнинг сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун Ўзбекистонда аккредитация қилинган синов лабораторияси мавжуд бўлмаганда (292-сон Низомнинг 6-б.)


 

Товарлар республика ўзаро эътироф этиш тўғрисида битимларни имзоламаган мамлакатлардан импорт қилинганда маҳсулот сертификацияси Ўзбекистон сертификатлаштириш миллий тизимига мувофиқ амалга оширилади (Қоидалар, АВ рақами 1458, 18.03.2005 й.).

Мувофиқлик сертификати:

● четдан келтирилган маҳсулотга – маҳсулотнинг яроқлилик муддатига;

● битта ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида четдан келтирилган маҳсулотга – бир календарь йилидан ошмаган муддатга;

● сериялаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотга эса – 3 йил муддатга берилади.

Мувофиқлик сертификати бир хил номдаги ёки ўхшаш маҳсулотлар гуруҳига берилади ва унинг амал қилиши ҳақиқатда Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган маҳсулотларнинг миқдорига тааллуқли бўлади, лекин мувофиқлик сертификатида кўрсатилган миқдордан кўп эмас (бунда, битта ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида – маҳсулотнинг модели, тури, артикули ва (ёки) бошқа идентификация белгиларини кўрсатган ҳолда шартнома бўйича четдан келтирилган маҳсулотнинг ҳажми (сони)га) (1458-сон Қоидаларнинг 39-б.).

2018 йил 1 сентябрдан:

● ветеринар, фитосанитар, экологик ва санитар-эпидемиологик назорат чегара божхона постларида божхона органлари томонидан божхона назорати ўтказилганда амалга оширилади;

● Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига аъзо давлатларнинг аккредитациядан ўтган органлари томонидан мувофиқлик сертификатлари берилган товарларга нисбатан мажбурий мувофиқлик сертификатлаштиришни амалга ошириш талаб этилмайди;

● товарларнинг импорт режимига божхона расмийлаштируви учун товарларни давлат тилида мажбурий маркировка қилиш талаб этилмайди. 2020 йил 1 августдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари (истеъмол қадоқларига эга бўлмаган товарлардан ташқари) ишлаб чиқарувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида (лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида) маркировка қилинмаган тақдирда, мазкур товарларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тақиқланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно (ПҚ-3818-сон қарорнинг 3-б.).

 

Рустам КАБУЛОВ,

ДБҚ Божхона назоратини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи,

Татьяна БЕЛОУСОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 595 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика