Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 17 / Мутахассис тушунтиради

Инвентаризация натижасида аниқланган асосий воситаларни ҳисобга олиш

 

Инвентаризация жараёнида аниқланган ҳисобга олинмаган мол-мулкни асосий воситалар таркибига киритинг, агарда у:

● узоқ муддат давомида ишлаб чиқариш фаолиятида, хўжалик ёхуд маъмурий мақсадларда фойдаланилаётган (ёки фойдаланиладиган) бўлса;

● Ҳисоб сиёсатида белгиланган асосий воситаларни тан олиш мезонларига жавоб берса.

Мол-мулкни балансга кирим қилишни АВ-1-сон шакл қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштиринг. Бунда топширувчи томон инвентаризация комиссияси вакили бўлиши мумкин. Қабул қилувчи (тассаруфига олувчи) томон моддий жавобгар шахс бўлади.

 

Ҳисобга олинмаган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати қандай аниқланади

Аниқланган асосий воситаларни, уларни аниқланган санадаги бозор қиймати бўйича балансга қабул қилинг. Шунингдек уларнинг ҳақиқий аҳволини, яъни эскириш даражасини ҳисобга олинг (Низом 8-б., АВ рақами 1334, 6.04.2004 й.)

Объектнинг бозор қийматини аниқлаш учун СК 299-моддаси 3-қисми маълумотларидан фойдаланинг:

● ишлаб чиқарувчи ёки унинг дилерлари томонидан тасдиқланган ўхшаш объектларнинг нархлари бўйича;

● биржа маълумотлари;

● давлат статистика органларининг маълумотлари;

● ОАВда эълон қилинган маълумотлар;

● баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи.

Инвентаризация натижасида аниқланган ҳисобга олинмаган АВларни инвентаризация ўтказиш тугаган ойда балансга қабул қилинг, йиллик инвентаризацияда эса йиллик молиявий ҳисоботда акс эттиринг (19-сон БҲМС 5.71-б.).

Шундай объектлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш ушбу объект асосий воситалар таркибига қўшилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошланади (Низом 8-б.).

 

Мисол. Ҳисобга олинмаган асосий воситаларнинг бошланғич қийматини аниқлаш  

Мол-мулкни йиллик инвентаризацияси натижасида ҳисобга олинмаган ускуна аниқланди, унинг бозор қиймати эскиришни ҳисобга олган ҳолда 15 млн сўмни ташкил этади.

Ускуна активни асосий восита сифатида тан олиш учун ҳисоб сиёсатида белгиланган мезонларга тўғри келади. Ускуна бошланғич қиймати 15 млн сўм бўйича ҳисобланади.

 

Ҳисобга олинмаган асосий воситалардан олинган даромад қандай акс эттирилади

Инвентаризация натижасида ҳисобга олинмаган АВларнинг қабул қилиниши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Ҳисобга олинмаган АВ кирим қилинди


0100 – асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар,

0700 – ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётлар

9390-«Бошқа операцион даромадлар»


 

 

Ҳисобга олинмаган АВлар учун қандай солиқлар тўланади

Инвентаризация натижасида аниқланган АВ қийматини фойда солиғини ҳисоблашда (СК 297-м. 3-қ. 11-б.) ёки айланмадан олинадиган солиқни (СК 463-м. 1-қ.) ҳисоблашда жами даромадлар таркибига киритинг.

Асал ҲОШИМОВА, 

Молия вазирлиги бўлими бошлиғи,

Олег ЦОЙ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 439 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика