Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 15 / Истеъмолчи бурчаги

Зарарни қоплаш мақсадида

 

«Норма маслаҳатчи» газетасининг 2021 йил 30 мартдаги 13 (818)-сонида «Истеъмолчи бурчаги» рукни остида чиқарилган  мақола айнан шундай номланган эди. Мазкур материалнинг манбаи – Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг consumer.uz сайти бўлган.

 

Тез орада таҳририятга «Universal Sug`urta» АЖ бош директори Н.С.Маҳкамов томонидан имзоланган хат келди. Унда қуйидагилар маълум қилинган:

 

«Ўз мақолангизда сиз, consumer.uz ва antimon.gov.uz сайтларидаги хабарларга таянган ҳолда суғурта қилдирувчи бир неча маротаба «Universal Sug`urta» АЖга мурожаат қилгани ва у асоссиз равишда суғурта товонини тўлашни рад этганлигини кўрсатгансиз. Президентнинг виртуал қабулхонаси порталига мурожаат қилингандан кейингина мурожаат Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан кўриб чиқилган. Ходимларнинг аниқлашича, белгиланган қоидаларга мувофиқ Суғурта компанияси истеъмолчи олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган. Лекин пировардида «Universal Sug`urta» АЖ 14,2 млн сўм миқдорида суғурта товонини тўлаган.

Мазкур мақола чоп этилиши муносабати билан «Universal Sug`urta» АЖ суғурта қилдирувчининг аризасидан келиб чиқиб ички текширувни ўтказди ва бу текширув давомида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг бирор-бир бузилиши, яъни суғурта товонини асоссиз равишда тўлашдан бош тортиши ёки Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Фарғона вилояти бошқармасининг аралашуви далили аниқланмади.

 

… Жабрланувчининг мол-мулкига зарар етказилиши муносабати билан суғурта қилдирувчининг мурожаатини кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган «Universal Sug`urta» АЖнинг барча хатти-ҳаракатлари «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонун (21.04.2008 йилдаги ЎРҚ-155-сон) доирасида амалга оширилган. Истеъмолчининг мурожаатини кўриб чиқиш жараёнида суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги масала кўтарилмаган ҳамда рад этишнинг асослантирилган сабаблари келтирилган мазмундаги ҳеч қандай хатлар жўнатилмаган. Бундан ташқари, жабрланувчининг мурожаати Қонунда белгиланган муддатлар ва талабларга мувофиқ ижобий ҳал этилган ҳамда 14.000 000, 00 сўм қийматидаги суғурта товонини тўлаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинган».

 

Таҳририятдан:

Таҳририят мазкур хатдан кўчирмани чоп этиш орқали «Universal Sug`urta» АЖга ўзининг истеъмолчи олдидаги мажбуриятларини бажармаганлик масаласи бўйича ўз мулоҳазаларини билдириш имкониятини тақдим этади.

Ўз навбатида, таҳририят маълум қиладики, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси 2-қисмига мувофиқ (бош муҳаррир), шунингдек журналист оммавий ахборот воситаларида ҳақиқатга мос келмайдиган материалларни тарқатганлик учун қуйидаги ҳолларда жавобгар бўлмайди:

● агар бу маълумотлар расмий хабарлардан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан ёки расмий статистика ҳисоботлари маълумотларидан ёхуд ахборот агентликлари ёки давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг матбуот хизматлари, шунингдек уларнинг расмий веб-сайтлари орқали олинган бўлса;

● агар бу маълумотлар олдиндан ёзиб олинмасдан эфирга бериладиган муаллифлик чиқишларида мавжуд бўлса ёки чиқишларнинг сўзма-сўз такрорланиши (стенография, аудио-, видеоёзуви) бўлса.

 

 

 

 

 

Фарғона вилояти.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 141-сонли қарорига асосан фуқаролар транспорт воситасига эгалик ҳуқуқи вужудга келган кундан эътиборан ўзининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилдириши шартлиги белгиланган. Ушбу тартибга асосан Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро ҳам ўз транспортини «Универсал суғурта» суғурта компаниясида мажбурий суғурта қилдирди. Аммо ўтган йилнинг декабрь ойида истеъмолчи йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ўзининг ва бошқа бир фуқаронинг автомашинасига зарар етказади. Суд қарорига бахтсиз ҳодисага учраган машинага етказилган зарарни қоплаш истеъмолчи зиммасига юклатилди. Зарарни қоплаш учун истеъмолчи бир неча бор «Универсал суғурта» суғурта компаниясига мурожаат қилади, аммо компания компенсация пулларини тўлаб беришдан бош тортади. Ўзбекистон Республикаси Президентига Халқ қабулхонаси орқали тушган мазкур мурожаат Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Фарғона вилоят ҳудудий тузилмаси томонидан кўриб чиқилди.

Муаммони ўрганиш жараёнида суғурта компанияси истеъмолчи олдидаги ўз мажбуриятларини тегишли қоидаларга мувофиқ бажармаганлиги маълум бўлди. Шундай қилиб ўрганишлар ўтказилгандан сўнг истеъмолчига 14 миллион 200 минг сўм суғурта пули «Универсал суғурта» суғурта компанияси томонидан тўлаб берилишига эришилди. Ҳурматли истеъмолчилар, товар (иш, хизмат) сотиб олиш ва ундан фойдаланиш чоғидаги манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди. давлат истеъмолчиларга товарлар (иш,хизматлар)ни Давлат давлат фуқароларнинг товар (иш, хизмат) сотиб олиш ва ундан фойдаланиш чоғидаги манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

Прочитано: 564 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика