Norma.uz

Жазони ўташ жойидан

 

Шахс жазони ўташ жойида бўлган ва ҳақ тўланадиган ишга жалб этилган.

Ушбу давр иш стажига қўшиладими?

 

– Барча даврлар ҳам киритилавермайди.

Қуйидагилар иш стажига қўшиб ҳисобланади:

● 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса;

● 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш, агар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса (Қонуннинг 37-м. 1-қ. «а» б.).

Озодликдан маҳрум этилган маҳкумларнинг иш ҳақидан давлат ижтимоий суғуртасига ажратмалар ҳисобланмайди (Жиноят-ижроия кодексининг 96-м. 1-қ.).

Тегишинча, маҳкумнинг иш ҳақидан Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланмаган. Иш стажини ҳисоблашда суғурта бадаллари тўланмаган даврлар ҳисобга олинмайди.

Бундан келиб чиқиб, 2019 йил 1 январдан кейинги даврлар учун жазони ўташ жойларидаги ҳақ тўланган иш даврлари иш стажига қўшилади.

 

Зафаржон Хўжаев, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 306 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика