Ҳозирги пайтда онамга ҳар куни қараб туриш зарурати туфайли Тошкентдаги бошқа туманда яшашимга тўғри келяпти. Шу муносабат билан икки ойдирки пенсиямни олишга улгурмай қоляпман.
Ушбу суммалар кейинги ойда (аввалги 2 ой учун ҳам) тўлиқ тўлаб бериладими?
– Ҳа, албатта. Кетма-кет уч ойдан ортиқ вақт мобайнида пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот орқали пенсия олинмаганда, тайинланган пенсияни тўлаш тўхтатиб турилади (252-сон Низомнинг 172-б.). Тегишинча, учинчи ойда тўланадиган пенсия суммасига аввалги олинмай қолинган 2 ой учун ҳам пенсия суммаси қўшиб тўланади.