Norma.uz

Ажратмаларнинг ярми иш берувчи томонидан тўланади

 

Давлатнинг ривожланиш даражаси пенсионерларга бўлган муносабатга ҳам боғлиқдир. Мисол тариқасида Германия Федератив Республикасининг пенсия тизимига мурожаат қилиш мумкин. Иқтисодиёти ривожланган мамлакатлардан бири сифатида ушбу давлат пенсия ёшига тўлган фуқароларига муносиб кун кечириш учун барча шарт-шароитларни яратиб беради.

 

Мамлакатда белгиланган пенсия ёши эркаклар ва аёллар учун бир хилда 67 ёш ҳисобланади. Бунга қарамай, мамлакат фуқаролари бу ёшни кутмасдан олдинроқ пенсия чиқишлари мумкин: бунда пенсионер шахсий жамғармасидаги маблағлардан Пенсия жамғармасига етишмаётган муайян суммани (ҳар бир ишланмаган ой учун мавжуд жамғарманинг 0,3%и миқдорида) тўлаши лозим. Германияда пенсия миқдори борасида ҳаммаси жойида деб тахмин қилиш мумкин. Германия аёллар ўртача 630, эркаклар эса – 1 080 евро оладилар. Ўртача пенсия – 770 евро. Шуни айтиш жоизки, Берлин девори қулаганидан кейин икки Германиянинг қўшиб юборилганлигига қарамай, мамлакатнинг шарқ ва ғарбидаги ривожланишда ҳозиргача фарқ мавжуд.

Немис корхоналаридан бирида ишлаган мамлакат фуқароси иш стажи давомида ПЖга иш ҳақининг деярли 20%ини ўтказади. Бунда ажратмалар суммасининг ярми бевосита ходимдан ундирилади, қолган ярми эса иш берувчи томонидан тўланади.

Ҳар бир фуқаро пенсия тўлов миқдорини ва жамғарилган пенсия суммасини мустақил равишда белгилаш мақсадида суғурта компанияларидан бирининг хизматидан фойдаланиш имкониятига эга. Германия фуқароси суғурта пенсиясини олиш учун мамлакатдаги корхоналардан бирида камида 5 йил ишлаган бўлиши лозим. Муайян шартларига риоя этилган тақдирда хорижликларга ҳам пенсия ҳисобланиши мумкин.

 

Манба: visasam.ru

Прочитано: 286 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика