Пенсияни нақд пулда олиш шаклидан воз кечмоқчиман.
Пенсияни карточкага ўтказишларини сўрасам бўладими?
– Пенсионерлар пенсия тўловларини яшаш жойлари бўйича олишлари мумкин ёки пенсионернинг хоҳишига кўра тижорат банкларининг филиаллари орқали пул маблағларини уларнинг депозит ҳисобрақамларига ўтказилишини сўрашга ҳақлидирлар. Бунинг учун сиз «Халқ банки»га шартномани расмийлаштирилиши ва пенсия карточкага ўтказилиши учун ариза билан мурожаат қилишингиз лозим (157-б., 252-сон Низомга 16-илова).
Маълумот учун!
Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва тақдим этиш масалалари бўйича тушунтиришлар ва маълумотномалар бериши ШАРТ.