Ўзбекистон фуқаросиман, бироқ пенсияни собиқ иттифоқнинг бошқа бир давлатида расмийлаштирганман, у ерда 10 йил ишлаганман. Ҳозир пенсияни Ўзбекистонда расмийлаштирмоқчиман, бу ерда 25 йил ишлаганман.
Бошқа давлатда ишлаган даврим иш стажига қўшиладими?
– Чет элда ишланган даврлар қуйидаги шартларга кўра меҳнат стажига қўшилади:
● 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – ЎзР Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;
● 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда;
● 2020 йил 1 январдан бошлаб – ижтимоий солиқ тўланган тақдирда (Қонуннинг 40-м.).
Ушбу шартларга риоя қилинмаган тақдирда, тегишинча, чет элда ишлаган даврингиз иш стажига қўшилмайди.