Norma.uz

Алоҳида шартлар

 

11 йил I гуруҳ ногирони бўлган отамга қарадим. Отам ногиронлик пенсиясини олар эди, мен эса онамнинг вафотидан кейин у билан бирга яшаб, унга қараб турардим. 54 ёшда пенсия чиқмоқчи бўлганимда 20 йиллик стажим йўқлигини айтиб менга рад жавобини беришди. Беморга қараган даврим 55 ёшда пенсияга чиқишда ҳисобга олинар экан.

Беморга қараганлигимни қандай тасдиқлашим мумкин? Бирга яшаганлигим ва қанча муддат қараганлигим далил бўла оладими?

 

– Аёллар учун 54 ёшда пенсияга чиқиш имтиёзли ҳисобланади ва ҳар қандай имтиёзли пенсия сингари алоҳида шартлари мавжуд бўлади.

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун 37-моддасининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида 20 йиллик иш стажи бўлган аёллар 54 ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар (Қонуннинг 12-1-м.).

Яъни 54 ёшда пенсияга чиқиш учун Қонуннинг 37-моддаси «а»–«г» бандларида назарда тутилган даврлардан жамланган 20 йиллик иш стажи бўлиши лозим.

I гуруҳ ногиронини парваришлаш даври Қонуннинг 37-моддаси «д» бандида назарда тутилган. Тегишинча, бу давр 54 ёшда пенсияга чиқишга бўлган ҳуқуқни белгилаш учун иш стажига киритилмайди. Бунда ушбу давр ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан кейин иш стажига киритилишини эътиборга олиш.

 

МИСОЛ. Аёл Қонуннинг 37-моддаси «а»–«г» бандларида назарда тутилган иш стажига эга, 21 йил ишлаган. 10 йил мобайнида у I гуруҳ ногирони бўлган онасига қараган. 54 ёшда пенсияга чиқишда унинг стажи 31 йилни (21 + 10) ташкил қилади.

Қонуннинг 37-моддаси «а»–«г» бандларида назарда тутилган стаж 19 йилни ташкил қиладиган бўлса, онасига қараган 10 йиллик давр 54 ёшда пенсияга чиқишда стажга қўшилмайди, сабаби имтиёзли шартларида пенсияга чиқишга бўлган ҳуқуқи мавжуд эмас.

Умумбелгиланган ёшда, яъни 55 ёшда пенсияга чиқишда иш стажи 29 йилни (19 + 10) ташкил этади.

 

Эслатиб ўтамиз, қараб туриш вақти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига фақат қараб турган ва қараб туришга муҳтож бўлган шахс билан бирга яшаган шахслардан бирига қўшиб ҳисобланади.

Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ходимларидан ва шахслардан сўраб чиқиш, шунингдек уларнинг қўшниларидан сўраб чиқиш асосида Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тузилади.

I гуруҳ ногиронига ёки 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаларини расмийлаштиришнинг даврийлиги ҳар 12 ойга белгиланади. Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномалари I гуруҳ ногирони ёки 80 ёшга тўлган кексаларнинг пенсия ишига тикиб қўйилади ва қараб турган шахсга пенсия тайинлашда иш стажига киритиш учун асос ҳисобланади (Низомнинг 65-б., ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарори 1-илова).

Иш стажи тўғрисида ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда меҳнат фаолияти даврлари суднинг қарори билан белгиланади (252-сон Низомнинг 56-б.). Тегишинча, сиз I гуруҳ ногиронини қанча муддат қараб турганингиздан қатъи назар ушбу далилни белгилаш учун судга мурожаат қилишга ҳақлисиз.

 

Маълумот учун!

Вояга етмаган ёки ҳуқуқий лаёқатсиз деб эътироф этилган шахсга ПЕНСИЯ ­тайинлаш учун АРИЗА унинг ота-онаси ёки қонуний вакили яшайдиган жой бўйича БЕРИЛАДИ.

Прочитано: 314 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика