Савдо компанияси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича озиқ-овқат товарларини сотади. Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб сотишни йўлга қўйиш, ҳудудлар бўйича ходимларни ёллаш режалаштирилмоқда, улар Тошкентдаги офисда ҳисобда туради.
Ҳудудларда ўз филиалига эга бўлмай туриб, вилоятлардан ходимларни расмийлаштириш мумкинми (бош офис Тошкентда бўлади, унда ишлайдиган ходим эса ҳудуддан танланади)?
– Қонун ҳужжатларида ташкилотларнинг рўйхатдан ўтган жойлари бўйича фаолият юритмайдиган ташкилот вакилларининг ҳудудларда ишлаши юзасидан чекловлар ва тақиқлар назарда тутилмаган.
Бундай тоифадаги ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаларида қуйидагиларни қайд этиш лозим:
● ишга қабул қилинадиган ходим ишларни бажарадиган ҳудуд номи кўрсатилган ҳолда унинг иш жойи;
● меҳнат мажбуриятларини бажариш шарт-шароитлари;
● бевосита раҳбарлар билан ўзаро алоқа шартлари.