МКнинг 99-моддасига биноан огоҳлантириш муддатини 1 ойга узайтириш тўғрисидаги бандни жамоа шартномасига киритиш ва уни амалдаги меҳнат шартномаларига қўшишга оид қўшимча битимни имзолаш мумкинми?
– Ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномаси бекор қилиниши муносабати билан белгиланган 2 ҳафталик огоҳлантириш муддатини, ҳатто томонларнинг келишувчига биноан ҳам узайтириш мумкин эмас (МК 99-м.; АВ томонидан 14.06.1999 йилда 746-сон билан рўйхатдан ўтказилган Намунавий қоидаларнинг 2.24-банди).
Огоҳлантириш муддатининг оширилиши корхонанинг локал ҳужжатларида ходимнинг меҳнат шартлари ёмонлашиши сифатида баҳоланади. Жамоа шартномасида қонун ҳужжатларида кўрсатилганига қараганда имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар ҳам киритилиши мумкин (МК 37-м.).