Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 1 / Меҳнат муносабатлари

Иш берувчининг номидан судга кимни юбориш мумкин

 

Компанияда ходим билан меҳнат низоси юзага келди. Иш ўз фойдасига ҳал бўлмагач ходим судга даъво билан мурожаат қилди. Ташкилот номидан вакил сифатида судда иштирок этиш учун кимни юбориш мумкин? Вакилнинг ваколатларини қандай тўғри расмийлаштириш лозим? 

 

– Ташкилотлар судда ишларни ўз раҳбарлари ёки вакиллари орқали юритади (ФПК 65-м.).

Албатта, судда ташкилот манфаатларини юрисконсульт ёки адвокат ифодаласа яхшироқ бўлади. Бироқ кадрлар бўлими ходимини ва (ёки) меҳнат низосининг турига қараб бошқа ходимни ҳам судга юбориш мумкин. Шунингдек, компания раҳбарининг ўзи ҳам судга борса бўлади. Дарвоқе суд ишга тиклаш тўғрисидаги ишлар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилишга ёки бошқа ишга ўтказишга фармойиш берган мансабдор шахсни ишда иштирок этиш учун жалб қилади (ФПК 184-м.).

 

Вакиллик қандай расмийлаштирилади?

Судда иштирок этиш учун вакилга ишончнома берилади. Бундай ишончномани нотариусда тасдиқлатиш шарт эмас.Ташкилот номидан бериладиган ишончнома ташкилот раҳбари томонидан имзоланиб, имзо ташкилотнинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади (ФПК 68-м. 1, 4-қ.).

 

Вакилга қандай ваколатлар берилади?

Ишончнома бўйича ишда иштирок этувчи вакиллар фуқаролик процесси иштирокчига бериладиган ҳуқуқлардан ҳам фойдаланиши мумкин. Улар қуйидагиларга ҳақли бўлади:

  • иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, нусхалар кўчириш;
  • процесс иштирокчиларига рад этиш тўғрисида арз қилиш;
  • далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш;
  • ишда иштирок этувчи шахсларга саволлар бериш;
  • илтимосномалар тақдим этиш;
  • судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш;
  • суд муҳокамаси давомида юзага келадиган барча масалалар бўйича ўзларининг важларини баён қилиш;
  • бошқа шахсларнинг арзлари, илтимосномалари, важларига қарши эътирозлар билдириш ва ҳ.к (ФПК 40-м.).

Вакиллар ушбу ҳуқуқлардан сўзсиз фойдаланиши мумкин, бироқ қоидага кўра, амалиётда ушбу ҳуқуқлар ишончномада қайд этилиши лозим.

Шу билан бирга шундай процессуал ҳаракатлар ҳам борки, уларни вакил, агар бу ҳар бир алоҳида вазиятда ишончномада махсус кўрсатилган бўлса, амалга оширишга ҳақли бўлади. Улар қуйидагилардан иборат:

  • арз қилинган талаблардан тўлиқ ёки қисман воз кечиш;
  • арз қилинган талабларнинг асосини ёки предметини ўзгартириш;
  • арз қилинган талабларнинг миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш;
  • даъвогарнинг талабларини тан олиш:
  • келишув битими, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишув тузиш;
  • ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш (бошқа шахсга ишониб топшириш);
  • суд ҳужжати устидан шикоят қилиш;
  • аризаларни имзолаш;
  • ижро варақасини ундирувга тақдим этиш;
  • ундирилган мол-мулкни ёки пулларни олиш (ФПК 69-м. 2-қ.).

 

Ташкилот раҳбарига (директорига) ишончнома керак бўладими?

Қоидага кўра, судда иштирок этиш учун раҳбарларга ишончнома керак бўлмайди, улар ташкилот Устави асосида ҳаракат қилади ва ташкилот манфааатларини, шу жумладан судда ҳам ифодалайди.

Масалан, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунда белгиланишича, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи жамият номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди ва битимлар тузади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 39-м. 4-қ.). АЖ директори (бошқарув раиси) ҳақида ҳам шулар айтилган («Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 79-м. 6-қ.). «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонунда айтилишича: «хусусий корхона мулкдори корхонани раҳбар сифатида якка бошқаради, корхона номидан ишончномасиз иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди («Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 14-м.).

Фақат ваколатхона ва филиаллар раҳбарлари истисно этилади. Улар юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради (ФК 47-м. 3-қ.)».

Прочитано: 576 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика