Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 1 / Биз яшайдиган уй

Тошкентга дизайн-код нима учун керак?

 

2022 йил 1 июлдан эътиборан Ўзбекистонда шаҳар муҳитининг «дизайн-код»и жорий этилиши бошланади. Унинг ўзи нима ва нима учун керак? 

 

Дизайн-код – бу хавфсиз, эстетик ва қулай шаҳар муҳити асосида шаклланиши лозим бўлган жиҳозлашнинг аниқ, ягона ва тушунарли қоида ва тавсияларидир. Дизайн-код шаҳар муҳитининг ташқи кўриниши ва ахборот жиҳатдан жозибадорлигини таъминлайди. Бошқача айтганда, бу дизайннинг шаҳар қоидалари бўлиб, улар шаҳар ёки минтақанинг маданий ва тарихий ўзига хослиги, табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Шаҳарнинг меъморчилик қиёфаси унга боғлиқ бўлади, унинг ёрдамида шаҳар янада жозибадор тус олади.

Шаҳар ранг-баранг сегментлардан ташкил топади. Бошқа мамлакатларнинг тажрибасига биноан шаҳарнинг дизайн-кодини ишлаб чиқиш ва уни татбиқ этиш, одатда, унинг ташқи кўринишини ўзгартира оладиган, ўзига хослигидан маҳрум этадиган пештахталар, рекламалар, эълонлар, офишаларни тартибга солишдан бошланади. Булар томларни тўлдириб қўйиши, биноларнинг меъморчилик унсурлари, ойналарни тўсиб қўйиши, юқори қаватлардан осилиб туриши, кишиларга халақит бериши ва, ҳатто, унга таъсир кўрсатиши мумкин.

Гарчанд Интернетдаги бизни безовта қилувчи ва тажовузкор рекламани бир зумда блокка тушириб қўйишимиз мумкин бўлса-да, кўчалардаги ҳар қадамда кўзимиз тушадиган, биз қочиб қутула олмайдиган, «дизайн-анархия»га эга бўлган ва пала-партиш рекламага қарши ҳеч нарса қилолмаймиз. Шаҳар муҳитини безашга доир ягона талаблар бўлмаган бир пайтда тадбиркорлар ҳам ўз дидларидан келиб чиқадилар-да.

Лекин дизайн-код нафақат реклама ва пештахталарни тартибга солишга қаратилган. Уни ўзига хос кўча инфратузилмаси деса ҳам бўлади: панжаралар, скамейкалар, пештахта-лавҳлар, урналар, кўрсатгичлар, афишалар, йўл белгилари, гул учун қурилмалар ва шаҳар муҳитини ташкил этадиган яна кўплаб нарсалар дизайн-кодни ифодалайди.

Фуқароларга дизайн-код кўчада адашиб қолмаслик, осон ҳаракатланиш ва шунчаки йирик шаҳарда киши ўзини қулай ҳис этиши учун керак. Гап бу ерда рисоладагидек логистика, хавфсиз ҳаракатланиш хусусида бормоқда. Бу ва бошқа жиҳатлар шаҳар муҳитининг дизайн-коди тузилмасида эътиборга олиниши лозим. Унинг самарадорлиги туристлар оқимига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Шаҳар меҳмонлари учун мегаполиснинг об-ҳавоси эмас, унинг ўзига хослиги, ички руҳи, тарихий ва маданий қиёфаси муҳимдир. Мана шу ёндашувлар шаҳарнинг дизайн-кодига сингиб кетмоғи даркор.

Прочитано: 626 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика