Norma.uz

Агар ходим донор бўлса

 

Ходим ҳеч кимни огоҳлантирмасдан ишга чиқмади. Бир кундан кейин пайдо бўлиб, донор қонини топширганини айтди. Ходим бу ҳақда иш берувчини олдиндан хабардор қилиши шартми? Қандай тасдиқловчи ҳужжатни келтириши даркор? 

 

Вазиятни «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара Хикматова тушунтирди:

 

– Қуйиш учун қон топшириш ходим томонидан жамият манфаатлари йўлида қилинадиган ҳаракатларга киради (Қоидаларнинг 2-б., 11.03.1997 йилдаги 133-сон ВМҚга 5-илова).

Қон топширишдан олдин ходим тиббий текширувдан ўтиши шарт. Тиббий текширувдан ўтадиган куни (қон топширадиган куни  сингари) ходимларга соғлиқни сақлаш муассасаларига боришларига иш берувчи монеликсиз рухсат бериши шарт.

Донорлик қилувчи ходимларга ҳар сафар қон топширган куннинг албатта эртасига дам олиш учун бир кун берилади, ходимнинг хоҳишига кўра бу кун таътилга қўшиб бериш мумкин.

Текширувдан ўтадиган ва қуйиш учун қон топширадиган куни ишдан озод этилган давр учун, шунингдек дам олиш кунлари ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади (МК 167-м.).

Тиббий текширув дастури ва қонни лаборатор текширувларини ўтказиш анча кенг ва бир неча босқични ўз ичига олади. Шу боис тиббий текширувдан ўтиш ва қон топшириш бир кун билан чекланмаслиги мумкин.

Бундан ташқари, тиббий текширув ва лаборатор текширувлар ўтказиш натижалари бўйича айрим ҳолларда шахсни қон топширишдан вақтинча четлатишлари мумкин. Масалан, алкоголь қабул қилганда – 48 соатга. Шунингдек, шахсни мутлақ қаршилик қилувчи кўрсатмалар мавжуд бўлганда қон топширишга бутунлай қўймасликлари мумкин (мисол учун, онкологик касалликлар) (Рўйхат, Низомга 2-илова, АВ рақами 2556, 15.01.2014 й.).

Ҳар қандай ҳолда тиббиёт муассасасида қуйиш учун қон топшириш мақсадида бўлиш ҳолатини ходим тегишли ҳужжатлар билан тасдиқлаши керак.

 

Донор қони ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш ва давлат сақлашни соғлиқни сақлаш тизимининг ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари амалга оширади («Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Қонун). Шу боис қон топшириш тўғрисидаги ҳужжат хусусий тиббиёт муассасалари томонидан тақдим этилиши мумкин эмас.

 

Тасдиқловчи ҳужжатлар

Тиббий текширув ёки донордан қон олингандан кейин унга қуйидагилар берилади:

1) тиббий текширув тўғрисида маълумотнома.

Тиббий текширув натижаларига биноан, шунингдек техник сабабларга кўра муолажа ўтказиш имконияти бўлмаганда ҳам донор жалб қилинган вақти кўрсатилган ҳолда у текширувдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотнома олади.

Бундай маълумотнома ходимни ҳатто пировардида қандайдир сабаб билан қон топшириш амалга оширилмаган тақдирда ҳам тиббий текширувдан ўтиш куни ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этиш учун асос ҳисобланади. Бироқ бу ҳолда қўшимча дам олиш куни тақдим этилмайди, сабаби МКнинг 167-моддаси иш берувчига фақат қон топшириш кунидан кейин дам олиш куни тақдим этиш мажбуриятини юклайди;

2) қон топшириш тўғрисида маълумотнома – Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 26.06.2006 йилдаги 287-сон буйруғи билан тасдиқланган 402-шакл бўйича.

Шуни қайд этиш керакки, ходим тиббий текширувдан ўтиш ва қон топшириш нияти ҳақида иш берувчини ариза бериш йўли билан хабардор қилиши керак («Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Қонуннинг 15-м.). Қандай шаклда эканлиги – аниқлаштирилмайди, шу боис оғзаки каби ёзма ёки электрон шаклдан фойдаланиш мумкин.

Иш берувчи бундай ариза асосида тегишли кунда ходимни ишдан монеликсиз қўйиб юбориши шарт. Бироқ истиснолар ҳам мавжуд...

Ходимнинг иш жойида бўлмаслиги қуйидагиларга олиб келиши мумкин бўлган ҳолларда ходимнинг илтимосини рад этиш мумкин:

  • одамлар ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдиришига;
  • давлат мудофааси, хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш билан боғлиқ вазифалар бажарилмаслигига;
  • бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳоллар.

Ходимни ишдан озод этиш учун буйруқ чиқарилиши лозим.

Прочитано: 376 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика