Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2020 год / № 51 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Корхоналар фаолияти қандай баҳоланади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 9.12.2020 йилдаги «Давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 775-сон қарори қабул қилинди.

 

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 79-моддасига мувофиқ жамиятнинг директорига, бошқарув аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдори жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиши маълумот учун қабул қилинди.

Давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш мақсадида самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (СМК) қаторида қўшимча кўрсаткичлар жорий этилди.

Қарорда қуйидагилар назарда тутилган:

  • ижро этувчи орган фаолияти самарадорлиги натижалари Агентлик сайтида жойлаштирилмаган ёки уларнинг фаолияти қониқарсиз ёхуд паст даражада деб эътироф этилган тақдирда, ижро этувчи орган аъзолари рағбатлантирилишига йўл қўйилмайди;
  • давлат иштирокидаги корхоналар, шу жумладан тижорат банклари ижро этувчи органининг йил якунлари бўйича фаолияти самарадорлиги юқори баҳоланган тақдирда, уларнинг раҳбарларига олинган соф фойданинг 5%игача бўлган миқдорда бир йўла тўланадиган мукофот берилиши мумкин;
  • молиявий ҳисоботни шакллантириш ва топшириш муддатидан қатъи назар, давлат иштирокидаги корхоналар ҳар чоракда СМК бажарилишини ҳисоблайди ва эълон қилади.
  • Мазкур баҳолаш тизими корхоналар самарадорлигининг қуйидаги асосий кўрсаткичларини ўз ичига олади:
  • соф тушум прогнози;
  • соф фойда прогнози;
  • таннархни пасайтириш;
  • маҳаллийлаштириш;
  • хорижий валютага боғлиқ эмаслиги;
  • инвестиция дастури;
  • экспорт;
  • ишлаб чиқариш қувватларининг юкланиш даражаси;
  • энергия самарадорлиги.

Баҳолаш мақсади учун ҳар бир СМКга унинг ташкилот учун аҳамиятини акс эттирувчи салмоқ ўлчови белгиланади.

Давлат активларини бошқариш агентлигига қуйидаги вазифалар топширилди:

а) Энергетика вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда энергия сиғими ва энергия самарадорлигига оид бошқа индикаторларни ишлаб чиқиш, уларни ҳисоблаш қоидалари ва норматив кўрсаткичларини тасдиқлаш;

б) ДСҚ, Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда:

  • бир ой муддатда давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг тизимидаги юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларни Агентликнинг «Давлат мулки» ахборот тизимига киритиш ишларини якунига етказиш;
  • икки ой муддатда давлат иштирокидаги корхоналар учун уларнинг фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларига оид маълумотлар онлайн тарзда «Давлат мулки» ахборот тизимига киритилишини назарда тутувчи дастурий таъминот ишлаб чиқилишини таъминлаш.
  • Шу билан бирга:
  • 2021 йил 1 февралга қадар давлат иштирокидаги корхоналарнинг иқтисодиётдаги улушини, уларни ЯИМ, экспорт ҳажмлари, асосий капиталга инвестициялар шаклланиши, ишлаб чиқаришдаги ва аҳоли бандлигидаги улушларини ҳисоблаш тизими йўлга қўйилади;
  • 2021 йил 1 мартга қадар давлат иштирокидаги корхоналар томонидан илғор халқаро тажриба ва стандартлар асосида корхона фаолияти давомийлигини (business continuity) таъминлашга қаратилган ҳужжатлар ва кўрсаткичлар ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида  (lex.uz) эълон қилинган ва 9.12.2020 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова.

Прочитано: 492 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика