Ходимлар ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун бошқа корхонага юбориляпти. Иккала корхона ҳам битта шаҳарда жойлашган. Мижоз корхона билан шартномавий муносабатлар муддати 8 ойни ташкил этади.
Бошқа корхонага ишларни бажариш учун ходимларни юборишни қандай тўғри расмийлаштириш лозим?
– Иш вақтини ҳисобга олиш тартиби корхона томонидан белгиланади. Қоидага кўра, иш вақтини ҳисобга олиш табели ана шундай ҳужжат ҳисобланади. Айрим корхоналарда ҳисобга олиш учун ходимларнинг ишга келиш ва кетиши қайд этиладиган кириш қисмидаги турникетлардан олинган маълумотлар асос қилиб олинади. Бундай корхоналарда ходимлар иш берувчининг ҳудудидан ташқарига бирор-бир ишларни бажаришга юборилган ҳолатларда иш вақти ҳисобини қабул қилинган локал ҳужжатларига асосан юритиш мумкин. Масалан, наряд-буюртмалар ёзиб берилади, унда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади: юборилаётган ходимларнинг Ф.И.О., ишлар қаерда ва қачон амалга оширилиши ва ўтказиладиган муддатлари.
Шунингдек раҳбарнинг буйруғини (фармойишини) қуйидагича расмийлаштириш мумкин:
«Ишларни бажаришга (хизматлар кўрсатишга) юбориш тўғрисида»
БУЙРУҚ
Буюртмачи___________________МЧЖ билан тузилган ___________________________________________________________________________________________________________
(ишлар ёки хизматлар номи)
бўйича ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) шартномасига мувофиқ
БУЮРАМАН:
1. Ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) учун Буюртмачига қуйидаги ходимлар юборилсин: _________________________________________. Ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) муддати: 2020 йил ________ дан _________ гача.
2. Бухгалтерия ва кадрлар бўлими томонидан иш вақтини ҳисобга олишда ва иш ҳақини ҳисоблашда юқорида номлари келтирилган ходимларнинг Буюртмачи ҳудудида бўлиш муддати иш кунлари сифатида ҳисобга олинсин.
Директор __________________
Нарядлар ва (ёки) буйруқлар бухгалтерия учун иш ҳақини ҳисоблаш бўйича бошланғич ҳужжатлар ҳисобланади.
Нурали Нурмуҳамедов,
«Norma» МЧЖ эксперти.