Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2020 год / № 51 / Юридик маслаҳатлар

Тарафдорлар кўпчилик бўлса…

 

«А» юридик шахсини «Б» юридик шахсига қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш учун қандай юридик ҳаракатларни амалга ошириш лозим?

«А» юридик шахсининг муассислари таркибида чет эл фуқароси бўлса, унинг розилиги талаб этиладими? 

 

Юридик шахсни қайта ташкил этиш муассисларнинг қарорига биноан амалга оширилади. Ҳар бир МЧЖда қўшиб юбориш тўғрисидаги қарор, қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномани, топшириш далолатномаси ҳамда қўшиб юбориш натижасида ташкил этиладиган  МЧЖ уставини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор иштирокчиларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Жамиятни қўшиб юбориш тўғрисидаги қарор, агар уставда кўпроқ овозлар сони зарурлиги назарда тутилган бўлмаса, жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг кўпчилик овозлари билан қабул қилинади (ФК. 49-м. 1-қ.; «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 30-м. 2-қ. 13-хатбошиси, 34-м. 10-қ., 50-м. 2-қ.).

Шу тариқа, жамиятнинг барча иштирокчилари, шу жумладан чет эл фуқароси ҳам белгиланган қоидаларга кўра, кун тартибига жамиятни қўшиб юбориш тўғрисидаги масала қўйилган муассисларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қилиниши шарт (Қонуннинг 33-м.). Жамиятни қўшиб юбориш тўғрисидаги қарор, агар уставда қарорлар иштирокчиларнинг 3/4 қисмининг овози билан ёки бир овоздан қабул қилиниши назарда тутилган бўлса, кўпчилик овозлари билан қабул қилинади. Мазкур ҳолатда чет эл фуқаросининг овози ҳам ҳисобга олинади.

 

 

Наргиза Воҳидова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 371 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика