Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 51 / Мутахассис маслаҳатлари

Фойдаланишдаги ашёларнинг жойи омбордами?

 

Ҳисоб юритишда мудом ўз долзарблигини йўқотмай келадиган хатолар бўлади. Улардан бири – ишлаб чиқаришда жалб қилинган инвентарни омборда нотўғри ҳисобга олиш.

Бу ҳақда «TRI-S-Audit» МЧЖ директори Светлана ­ГОЛОСОВА батафсил гапириб берди: 

 

– Қанчадан буён ишлаётган бўлсам ҳам вазият ўзгармайди: айтайлик, омбордан насос олиниб, ундан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланилади, лекин ҳисобда унинг омбордан олинганлиги ҳақида ҳеч қандай белги қўйилмайди. Яъни ходим насосни олади, фойдаланади, қайтариб жойига ҳам қўяди, билъакс бу ҳаракатларнинг бирортаси тўғрисида белги қўйилмайди... Бундай йўл тутиш тўғри эмас. Омбордан ашё фойдаланиш учун олиндими, демак, у ­4-сон БҲМС – «Товар-моддий захиралар»га (АВ рақами 3259, 30.06.2020 й.) асосан ундан қанчалик узоқ фойдаланишлари ва қайси бинода сақлашларидан қатъи назар, омбордан ҳисобдан чиқарилиши керак. Фойдаланиб бўлингандан кейин, агар у ишлаб чиқаришда бошқа зарур бўлмаса, уни яна омборга кирим қилиш мумкин.

Моддий жавобгар шахсни алмаштиришни ҳам унутмаслик зарур. Бундай пайтларда моддий жавобгарлик омбор мудиридан бошқа моддий жавобгар шахсга ўтади ва – аксинча. Бундай алмашишни ҳисоб журналларида мажбурий тартибда қайд этиш лозим.

Агар ушбу қоидаларга риоя қилинмаса, ҳар қандай инвентарлаш ёки текширувда бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ва – омборда ҳақиқатда мавжуд бўлган ТМҚни қайта санашда олинган маълумотлар ўртасида тафовут юзага келади.

Нотўғри расмийлаштирилган ТМҚ ҳар қандай назорат қилувчи органда саволлар туғдиради, у айбдорни аниқлаш ва уни тегишли жаримага тортишга ҳаракат қилади. Агар инвентарь омбордан ҳисобдан чиқарилмаган бўлса ва бунда у фойдаланишда бўлса, омборда – камомад мавжудлиги келиб чиқади. Агар инвентарь омбордан ҳисобдан чиқарилган бўлса, ундан фойдаланиб бўлгандан сўнг келаси галгача омборга сақлашга қўйилган бўлса, бироқ кирим қилинмаган бўлса, демак ҳисобга олинмаган ашё пайдо бўлган. Ва бошқа барча эҳтимолий вариациялар...

Албатта, инвентарлаш пировардида ҳаммасини жой-жойига қўйиш, тўғри ҳисобни йўлга қўйиш учун зарурдир. Бироқ, қоидага кўра, бу ҳолларда муҳокама қилиш асаббузарликларсиз кечмайди. Шу боис, муаммоларнинг олдини олиш учун омбор ва бошқа ишчи бинолар ўртасида мудом муомалада бўлиб турадиган ТМҚ ҳисобига эътиборлироқ бўлиш лозим.

Ҳар йилги инвентаризация, одатда, кўп вақт ва кучни талаб этади. Уни ўтказишга шай бўлиш учун қадамма-қадам йўриқномамиздан фойдаланинг.

Прочитано: 644 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика