Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 51 / Солиқ солиш

ИФЖМС шартномасини туздингизми – электрон ҳисобварақ-фактура оласиз

 

2021 йил учун шартномаларни тузган ҳолда, бошқалар қаторида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (ИФЖМС) шартномасини унутмаслик муҳим. Уни расмийлаштиришдаги янгиликлар, шунингдек – суғурта компаниялари билан бошқа шартномалар ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: 

 

– Янгиликлар электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш зарурати билан боғлиқ.

2007 йил таҳриридаги Солиқ кодекси амалда бўлган даврда топшириқ шартномаси ва (ёки) суғурта полиси ҳисобварақ-фактурани ўрнини босувчи ҳужжат мақомига эга бўлган (2007 йил таҳриридаги СК 222-м. 3-қ. 6-б.). Шу боис суғурта компаниялари ўз мижозларига ҳеч қачон ҳисобварақ-фактуралар тақдим этишмаган.

Бироқ вақт ўзгарди. 2020 йилги Солиқ кодексида касса аппарати чеки ёки белгиланган шаклдаги бошқа ҳужжат ҳисобварақ-фактурани ўрнини босувчи бўлиб хизмат қилиши мумкинлиги айтилган (янги таҳрирдаги СК 47-м. 3-қ.) Ҳисобварақ-фактуралар ўрнини босувчи ҳужжат деб эътироф этиладиган ҳужжатлар Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 3-бандида келтирилган (ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-илова) Уларнинг орасида топшириқ шартномаси ҳам, суғурта полиси ҳам мавжуд эмас. Бинобарин, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш чоғида ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш – мажбурий. Суғурта компанияси сизга уни электрон шаклда тақдим этиши керак.

Одатда, суғурта компаниялари мижозга топшириқ шартномаси ёки суғурта полисини берганларидан кейин ҳисобварақ-фактура тақдим этадилар. Мижоз бундай ҳисобварақ-фактурани уни олган пайтдан эътиборан 10 кун ичида кўриб чиқиши ёки рад этиши шарт.

Прочитано: 501 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика