Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 51 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

ЎзР ДСҚнинг «Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, аризалар ва билдиришномалар қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек, унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йў

 

Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат 

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 4 декабрда рўйхатдан ўтказилди,
рўйхат рақами 1500-5

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Раис

Ш.КУДБИЕВ.

Тошкент ш.,

2020 йил 24 ноябрь

2020-43-сон.

ЎзР ДСҚнинг 2020 йил 24 ноябрдаги 2020-43-сон қарорига
ИЛОВА

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИЛАЁТГАН ИДОРАВИЙ
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР
РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 10 июлдаги 2005-42-сон «Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, аризалар ва билдиришномалар қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1500, 2005 йил 29 июль) («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2005 йил, 30-31-сон, 238-модда).

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 19 октябрдаги 2008-42-сон «Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномалар қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1500-1, 2008 йил 4 ноябрь) («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2008 йил, 44-45-сон, 448-модда).

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 10 октябрдаги 2012-29-сон «Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномалар қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низомнинг 3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1500-2, 2012 йил 9 ноябрь) («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2012 йил, 45-сон, 520-модда).

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 5 октябрдаги 2015-31-сон «Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низомга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1500-3, 2015 йил 8 октябрь) («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2015 йил 40-сон, 524-модда).

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 26 декабрдаги 2017-75-сон «Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1500-4, 2018 йил 8 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2018 й., 10/18/1500-4/0527-сон).

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 4.12.2020 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 88 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика