Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 51 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

 

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш, ипотека кредити бозорини янада ривожлантириш, хусусий пудрат ташкилотларини уй-жойлар қурилишига кенг жалб қилиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги бир ой муддатда аҳолининг ипотека кредити механизмларидан фойдаланиш имкониятини янада кенгайтириш, шу жумладан ипотека кредити бўйича дастлабки бадал миқдорини камайтириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

3. Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ.

Тошкент ш.,

2020 йил 7 декабрь

ПФ-6126-сон.


ЎзР Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги ПФ-6126-сон Фармонига
ИЛОВА**

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5886-сон Фармонида:

а) 4-банд бешинчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» ва «икки ва уч хонали» сўзлари тегишинча «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги»ва «икки ва ундан кўп хонали» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 9-бандда:

иккинчи хатбоши «2020 йилда» сўзларидан кейин «ҳарбийлар, шу жумладан» сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги» ва «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» сўзлари тегишинча «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» ва «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги «Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4701-сон қарорида:

а) 3-бандда:

биринчи хатбоши «қурилган квартираларни» сўзларидан кейин «(мазкур қарорнинг 31-бандида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;

иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларда «2 хонали» сўзлари «1 ва 2 хонали» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:

«31. Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан хоналарга бўлинмаган ҳолда қурилган квартираларни сотиб олиш учун бериладиган ипотека кредитларининг чекланган миқдори қуйидаги миқдорларда белгилансин:

Тошкент шаҳрида – умумий майдони 60 метр квадратгача бўлган квартиралар учун – 264 млн сўм, умумий майдони 60 метр квадратдан ортиқ бўлган квартиралар учун – 352 млн сўм;

бошқа ҳудудларда – умумий майдони 60 метр квадратгача бўлган квартиралар учун – 240 млн сўм, умумий майдони 60 метр квадратдан ортиқ бўлган квартиралар учун – 320 млн сўм.

Мазкур банда кўзда тутилган ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар тўланмайди»;

в) 4-банд «20 йилгача» сўзларидан кейин «(йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда)» сўзлари билан тўлдирилсин;

г) 5-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари «20 йилгача» сўзларидан кейин «(йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда)» сўзлари билан тўлдирилсин;

д) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Белгилаб қўйилсинки:

мазкур қарорнинг 2–4-бандларида назарда тутилган тартиб ва шартлар 2022 йил 1 январга қадар амал қилади ва янги тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг маблағлари ҳисобидан ажратиладиган ипотека кредитларига нисбатан татбиқ этилади;

мазкур қарорнинг 3-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган квартираларни сотиб олишга ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланган уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида тўланади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги томонидан 2020 ва 2021 йил учун белгиланадиган уй-жойларнинг ҳисобланган қийматида бир хонали квартиралар ҳам инобатга олинади»;

е) қуйидаги мазмундаги 71-банд билан тўлдирилсин:

«71. Фарғона вилояти ҳокимлиги, Марказий банк ва Молия вазирлигининг Фарғона вилоятининг чўл-адир ҳудудларида, истисно тариқасида, 2020–2021 йилларда якка тартибдаги намунавий уйлар қурилиши таклифига розилик берилсин. Бунда:

якка тартибдаги намунавий уй-жойлар қурилиши хусусий пудрат ташкилотларининг ўз маблағлари, тижорат банкларидан олинган кредит ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

хусусий пудрат ташкилотлари томонидан қурилиш меъёрларига мос, тайёр ҳолда қуриб битказилган якка тартибдаги намунавий уйларни аҳоли томонидан сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари берилади;

якка тартибдаги намунавий уйлар қурилишини рейтинг баҳоси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланадиган даражадан кам бўлмаган қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги аҳоли аризалари ва уй-жой бозорини ўрганиш ҳамда аҳолининг ипотека кредитлари бўйича реал тўлов қобилиятини инобатга олган ҳолда якка тартибдаги намунавий уйларнинг қурилиш ишларини ташкил этсин»;

ж) 10-бандда:

учинчи хатбоши «қоплаш учун» сўзларидан кейин «кредитнинг бутун даври, бироқ кредит олинган кундан бошлаб 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддат давомида» сўзлари билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «2-хонали» сўзлари «1 ва 2 хонали» сўзлари билан алмаштирилсин.

*Ушбу Фармон Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 7.12.2020 йилдан кучга кирди.

**Фармонга илова «СБХ»да кўчирмада чоп этилмоқда. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 528 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика