Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 51 / Амалий бухгалтерия

Импорт товар яроқсиз ҳолга келди

 

Ташкилот (МЧЖ, ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси) уруғларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланади. 2018 йилда импорт шартнома бўйича экин уруғларини олдик. Божхонада расмийлаштириш чоғида мувофиқлик сертификати олинди. Уруғларни 2018–2020 йилларда сотдик, бироқ тўлиқ сота олмадик. 2020 йилда уруғ қолдиқлари синовдан ўтказилганда улар экишга яроқсизлиги тўғрисидаги хулоса (сертификат) берилди. Етказиб берувчи уруғларнинг қолган қисмини утилизация қилишга ва шартнома суммасининг бир қисми бўйича қарзни ҳисобдан чиқаришга розилик билдирди.

1. Фойдаланишга яроқсиз бўлган товарни утилизация қилишга рухсатномани қандай олиш мумкин?

2. Утилизация жараёни қандай ўтказилади?

3. ҚҚС ҳисоб-китобида импорт товарни ҳисобдан чиқариш қандай акс эттирилади?

4. Фойда солиғи бўйича ҳисобдан чиқарилган товарлар қиймати чегириладиган харажатлар ҳисобланадими?

5. Хорижий ҳамкор олдидаги кредиторлик қарзининг ҳисобдан чиқарилиши қандай расмийлаштирилади? Бу қандай бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади? 

 

1 Чиқиб кетаётган товар-моддий захиралар қиймати чиқиб кетиш чоғида балансдан чиқарилади. ТМЗ қуйидаги сабабларга кўра тугатилганда (йўқ қилинганда) балансдан ҳисобдан чиқарилади: сақлаш муддати тугаши билан яроқсиз ҳолга келганлиги, жисман ва маънан эскирганлиги туфайли; бузилиши, айниши, ишдан чиқиши ҳолатлари аниқланганда (4-сон БҲМС 58-б., АВ рақами 3259, 30.06.2020 й.).

4-сон БҲМСда ҳисобдан чиқариш таомили тартиби келтирилмаган. Хўжалик юритувчи субъект мустақил равишда бошланғич ҳужжатларга асосан ТМЗни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади. Сизнинг ҳолатингизда қуйидагилар бошланғич ҳужжатлар ҳисобланади:

синовлар ўтказиш тўғрисида ҳисобот;

етказиб берувчининг розилиги;

раҳбарнинг буйруғи (фармойиши).

 

2 Юқорида санаб ўтилган ҳужжатларга асосан уруғлар қишлоқ хўжалиги корхоналарига, масалан, озуқа сифатида реализация қилинади. Агар бунинг имкони бўлмаса, уруғлар Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги «Тоза ҳудуд» ДУК ихтисослаштирилган ташкилотига қайта ишлаш ёхуд чиқиндиларни зарарсизлантириш ёки утилизация қилишга мўлжалланган махсус жойларда йўқ қилиш учун топширилади (ВМнинг 27.10.2014 йилдаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Низомга ­3-илованинг 6-банди). Ихтисослашган ташкилотдан белгиланган намунадаги утилизация далолатномасини олинг.

Алоҳида статистика ҳисоботини тақдим этишингизга тўғри келиши мумкин (Низомнинг 7-б.). Буни статистика органларида аниқлаштириб олинг.

 

3 Товар табиий йўқотиш меъёридан ортиқ миқдорда яроқсиз ҳолга келганда божхонада тўланган ва аввал ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилади (СК 269-м. 1-қ. 2-б.). Шу боис аввал ҳисобга олинган ҚҚСга тузатишлар киритилиши (қайтарилиши) ҚҚС ҳисоб-китобига (1-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 3-«Ҳисобга қабул қилинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисоб-китоби» иловасининг 0132-сатрида акс эттирилиши лозим.

 

4 Мазкур ҳолатда ҳисобдан чиқарилган товарлар таннархини қайтадан қуйидагича ажратишингиз лозим:

товарнинг шартнома қиймати. Шартнома қиймати харажатлар таркибида акс эттирилмайди, сабаби у етказиб берувчидан қарзларни камайтиришга тааллуқлидир (бухгалтерия проводкаларига қаранг);

божхонада расмийлаштириш харажатлари. Харид қилиш билан боғлиқ харажатлар нормадан ортиқча йўқотишлар сифатида чегирилмайдиган харажатлар таркибида акс эттирилади (СК 317-м. 1-б.; 4-сон БҲМСнинг 15-б.).

Тузатиш киритилган ҚҚС суммасини фойда солиғи солиш мақсадларида чегириладиган харажатларга киритиш мумкин деб ҳисоблайман, чунки уни товарлар қийматига киритиб бўлмайди (СК 314-м. 2-қ. 2-б.).

 

5 Етказиб берувчи билан шартнома бўйича тўлов суммасини яроқсиз ҳолга келган ва утилизация қилинган уруғлар қийматига камайтириш тўғрисида қўшимча битимни имзолаш лозим.

Бухгалтерия проводкалари қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Асос (ҳужжат)

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Яроқсиз ҳолга келган ва утилизация қилинган уруғларнинг шартнома қиймати акс эттирилди

 

Ихтисослаштирилган ташкилотга яроқсиз ҳолга келган товарларни бериш юкхати (далолатномаси)

 

6011-«Мол етказиб берувчиларга тўланадиган счётлар (валютада)»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

Импорт қилинган товарнинг таннархида аввал ҳисобга олинган харажатлар давр харажатларига киритилди (божхона божлари, тартиб-таомиллари, сертификатлаш, декларациялаш ва бошқалар)

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

Импорт бўйича аввал ҳисобга олинган ҚҚС давр харажатларига киритилди

 

ҚҚС ҳисоб-китоби

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (ҳисобга олинадиган ҚҚС)»

 

Ихтисослаштирилган ташкилот билан ҳисоб-китоблар акс эттирилди

 

Шартнома, ЭҲФ

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

 

 

Ольга БУСАРОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 381 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика