Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 51 / Солиқ солиш

«Импорт» ҚҚС ҳисобининг ўзига хос жиҳатлари

 

Ишлаб чиқариш корхонаси маҳсулот ишлаб чиқариш учун хом ашё ва материалларни импорт қилади ва уларни товар сифатида олиб сотмайди. Импорт қилинган товарларни реализация қилишда ҚҚС бўйича солиқ базасини аниқлаш нормаси бундай корхонага нисбатан татбиқ этиладими? 

 

 

Импорт қилинган товарларни реализация қилиш чоғида ҚҚС бўйича солиқ базаси ушбу товарларни импорт қилиш чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас (СК 248-м. 5-қ.). Мазкур норма фақат импорт қилинган товарларни реализация қилиш чоғида қўлланилади.

Маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида импорт қилинган хом ашёдан фойдаланадиган ишлаб чиқариш корхонаси мазкур нормани қўлламайди, сабаби ушбу хом ашёни реализация қилмайди, балки уни ишлаб чиқаришга сарфлайди.

Агар корхона қандайдир сабабларга биноан импорт қилинган хом ашёни сотишга қарор қилса, бу ҳолда ҚҚС бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларда у импорт қилишда тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиши керак. Харидорлар билан ҳисоб-китобларда битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан келиб чиққан ҳолда ҚҚС суммаси ҳисобга олиниши керак (СК 248-м. 1-қ.). Бироқ, агар хом ашё божхона органлари томонидан «импорт» ҚҚС ҳисоб-китоби учун қабул қилинган қийматдан паст қийматда реализация қилинса, бюджет билан ҳисоб-китобларда қўшимча солиқ ҳисоблашга тўғри келади.

ҚҚС бўйича ҳисоботда (1-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.) божхона органлари томонидан товарларни импорт қилиш чоғида ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун аниқланадиган қиймат ва импорт қилинган товарларни ҚҚСсиз реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ ҚҚС ҳисоб-китобига 1-«Солиқ давридаги товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар» илованинг 0104-сатрида акс эттирилади. Бунда ушбу ҳисобот шаклига изоҳларда 0104-сатр импорт қилинган товарларни сотиш бўйича савдо фаолиятини юритувчи импорт билан шуғулланувчи корхоналар томонидан тўлдирилиши кўрсатилган.

Қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммаси давр харажатларига киритилади (9430-«Бошқа операцион харажатлар» счёт) ва фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилади.

 

Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ,
Молия вазирлигининг билвосита солиқлар
ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи.

Прочитано: 486 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика