Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 49 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

 

Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 10 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2020 йил 20 ноябрда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-589-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 12, 883-модда; 2020 йил, № 5, 297-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 8-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Т/р

 

Товарлар (хизматлар) номи

 

Солиқ ставкаси

 

2020 йил 1 январдан

 

2020 йил 1 апрелдан

 

2020 йил 1 октябрдан

 

1.

 

Озиқ-овқат хом ашёсидан ректификацияланган этил спирти, ректификацияланган ва эфироальдегидли фракциядан техник этил спирти ва этил спиртининг бошланғич фракцияси (1 дал учун)

 

10 800 сўм

 

2.

 

Вино (1 дал тайёр маҳсулот учун):

 

 

 

табиий равишда ачитилган табиий винолар (этил спирти қўшилмаган ҳолда)

 

7 700 сўм

 

 

бошқа винолар

 

14 500 сўм

 

3.

 

Коньяк (1 дал тайёр маҳсулот учун)

 

102 000 сўм

 

 

ҳажмий улушда спирт 40 фоиздан кўп бўлган коньяк

 

168 100 сўм

 

4.

 

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар (1 дал тайёр маҳсулот учун)

 

98 000 сўм

 

 

ҳажмий улушда спирт 40 фоиздан кўп бўлган ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар

 

162 700 сўм

 

5.

 

Пиво (1 дал тайёр маҳсулот учун)

 

10 600 сўм

 

6.

 

Фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар

 

141 500 сўм/1000 дона + 9,0 фоиз*

 

152 800 сўм/1000 дона + 9,0 фоиз*

 

163 500 сўм/1000 дона + 9,0 фоиз*

 

7.

 

Заргарлик буюмлари

 

25%

 

8.

 

Мобиль алоқа хизматлари

 

20%

 

9.

 

Кумушдан ишланган ошхона анжомлари

 

11%

 

10.

 

Нефть маҳсулотлари:

 

 

 

Аи-80 бензини

 

200 000 сўм/ тонна

 

 

Аи-91, Аи-92, Аи-93, Аи-95 бензини ва ундан юқори

 

250 000 сўм/ тонна

 

 

дизель ёқилғиси

 

200 000 сўм/ тонна

 

 

ЭКО-дизель ёқилғиси

 

180 000 сўм/ тонна

 

 

авиакеросин

 

180 000 сўм/ тонна

 

 

дизель ёки карбюратор (инжектор) двигателлари учун мотор мойи

 

250 000 сўм/ тонна

 

11.

 

Табиий газ, шу жумладан, экспорт

 

20%

 

12.

 

Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газ («Ҳудудгазтаъминот» АЖ орқали аҳолига сотиладиган ҳажмлар бундан мустасно), шу жумладан, экспорт

 

30%

 

13.

 

Полиэтилен гранулалар

 

30%

 

14.

 

Якуний истеъмолчига сотиладиган:**

 

 

 

бензин

 

1 литр учун 285 сўм/ 1 тонна учун 378 480 сўм

 

 

дизель ёқилғиси

 

1 литр учун 285 сўм/ 1 тонна учун 346 275 сўм

 

 

суюлтирилган газ

 

1 литр учун 285 сўм/ 1 тонна учун 540 645 сўм

 

 

сиқилган газ

 

1 куб.метр учун 435 сўм

 

 

 

*Акциз солиғининг қатъий белгиланган ставкаси акциз тўланадиган товарлар натура ифодасидаги ҳажмига нисбатан қўлланилади, акциз солиғининг адвалор ставкаси ишлаб чиқарувчининг акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи қўшилмаган ҳолда реализация қилинган товарлар қийматига нисбатан қўлланилади.

** Бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали сотишда акциз солиғи 1 литрдан келиб чиқиб, бошқа ҳолларда эса 1 тоннадан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади»;

2) 11-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

«Изоҳ: Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқни кўпайтириш (етиштириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йил учун белгиланган ставкалардан 50 фоизга пасайтирилади»;

3) 14-илованинг изоҳи қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда умумий овқатланиш корхоналари алкоголь маҳсулотини чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим тўлашдан озод қилинади».

 

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:

1) 97-модданинг ўн учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу бобнинг қоидалари солиқ агентларига ва ушбу Кодекснинг 482-моддасида назарда тутилган ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди»;

2) қуйидаги мазмундаги 72-боб билан тўлдирилсин:

 

«72-боб. Алоҳида шароитларда солиқ мажбуриятларини бажариш

481-модда. Алоҳида шароитларда қўшимча ваколатлар бериш

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йилнинг алоҳида шароитларида қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ҳақлидир:

1) ушбу Кодексда ва «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган айрим солиқлар ва йиғимлар (бундан қўшилган қиймат солиғи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ мустасно) ставкаларини ўзгартириш;

2) ушбу Кодексда белгиланган солиқлар, шу жумладан улар бўйича бўнак ва жорий тўловлар ҳамда йиғимларни тўлаш муддатларини узайтириш;

3) солиқ, молиявий ҳисоботларни ва (ёки) солиқларни ҳисоблаб чиқариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни, шунингдек уларни тақдим этмаганлик (ўз вақтида тақдим этмаганлик) учун жавобгарликни қўлламаслик асослари ва (ёки) шартларини тақдим этиш муддатларини узайтириш;

4) солиқлар, пенялар ва жарималарни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш, шунингдек уларни бериш тартиби ва шартларини қайта кўриб чиқиш;

5) солиқлар, йиғимлар, пенялар ва жарималарни тўлаш тўғрисидаги талабномаларни жўнатиш ва ижро этиш муддатларини, шунингдек солиқлар, йиғимлар, пенялар, жарималарни ундириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш муддатларини узайтириш;

6) солиқлар ва йиғимлар бўйича (бундан қўшилган қиймат солиғи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ мустасно) солиқ имтиёзларини бериш;

7) солиқлар, пенялар ва жарималарни мажбурий ундириш чораларини тўхтатиб туриш.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши даврида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

 

482-модда. Солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловларини тўлаш бўйича фоизсиз тўлашни кечиктиришнинг ёки бўлиб-бўлиб тўлашни қўллашнинг ва алоҳида шароитларда солиқ мажбуриятларини бажаришнинг вақтинчалик тартиби

Солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловлари бўйича фоизсиз кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти қуйидагилар бўйича берилади:

ушбу Кодекс 17-моддаси биринчи қисмининг 6, 7 ва ­8-бандларида кўрсатилган солиқлар бўйича – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, агар ушбу қисмнинг учинчи хатбошисида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса. Кўрсатилган солиқларга нисбатан кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти 2020 йил 31 декабрга қадар соддалаштирилган асосда, олти ойдан кўп бўлмаган муддатга берилиши мумкин;

ушбу Кодекс 17-моддаси биринчи қисмининг 6–9-бандларида кўрсатилган солиқлар ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича – ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушумлар миқдори 2020 йилнинг биринчи чорагида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади ўртача ойлик кўрсаткичга нисбатан 50 фоиздан кўпроққа камаядиган микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорларга. Бундай солиқларга нисбатан ушбу модданинг бешинчи қисмида белгиланган тартибда 2020 йил 1 октябрга қадар кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконияти берилиб, кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконияти берилган солиқлар суммалари кейинчалик тўланади.

Ушбу Кодекснинг 11-бобида назарда тутилган солиқларни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тартиби солиқларни тўлаш бўйича фоизсиз кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини беришнинг ушбу моддада назарда тутилган тартибига нисбатан татбиқ этилмайди.

Солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловларни тўлаш бўйича фоизсиз кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлашнинг:

1) ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган имконияти – солиқ тўловчининг аризаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг хулосалари асосида, бошқа ҳужжатлар талаб қилиб олинмаган ҳолда берилади;

2) ушбу модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисида кўрсатилган имконияти – микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан улар солиқ органларига қуйидагиларни тақдим этган тақдирда қўлланилади:

солиқ солиш объекти жойлашган жой бўйича – мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича кечиктиришни (бўлиб-бўлиб тўлашни) қўллаш тўғрисидаги билдиришни ушбу Кодекс 417-моддасининг олтинчи қисмида, 432-моддасининг биринчи қисмида ва 448-моддасининг учинчи қисмида белгиланган солиқни, солиқ бўйича бўнак тўловини тўлаш муддатларидан кечиктирмай, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан эса мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича кечиктиришни (бўлиб-бўлиб тўлашни) қўллаш тўғрисидаги билдиришни;

солиққа доир ҳисобга олиш жойи бўйича – айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқ бўйича кечиктиришни (бўлиб-бўлиб тўлашни) қўллаш тўғрисидаги билдиришни солиқ ҳисоботини тақдим этиш учун белгиланган муддат билан бир вақтда.

Солиқ тўловчилар томонидан ушбу модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисида кўрсатилган солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловларини тўлаш бўйича кечиктиришни (бўлиб-бўлиб тўлашни) солиқ органларини хабардор қилмаган ҳолда қўлланилганлигига солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловларини ўз вақтида тўламаганлик сифатида қаралади. Мазкур ҳолларда бундай солиқ тўловчиларни аниқлаган солиқ органлари тўланмаган солиқларнинг, солиқлар бўйича бўнак тўловларининг суммасига ушбу Кодекснинг 110-моддасида белгиланган тартибда пеня ҳисоблайди.

Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисида кўрсатилган, кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконияти берилган солиқларга нисбатан солиқнинг, солиқлар бўйича бўнак тўловларининг суммаларини тўлаш 2020 йил 1 октябрдан кейин амалга оширилади:

1) ижтимоий солиқ бўйича – олти ой давомида тенг улушларда, ушбу Кодекс 407-моддасининг бешинчи қисмида ва 408-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган солиқни тўлаш муддатларидан кечиктирмай;

2) қуйидагилар бўйича ўн икки ой давомида тенг улушларда:

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича – ушбу Кодекс 417-моддасининг олтинчи қисмида белгиланган солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлаш муддатидан кечиктирмай, якка тартибдаги тадбиркорлар учун эса ҳар ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай;

юридик шахсларнинг ер солиғи бўйича – ушбу Кодекснинг 432-моддаси биринчи қисмида белгиланган солиқни тўлаш муддатидан кечиктирмай, якка тартибдаги тадбиркорлар учун эса – ҳар ойнинг ўн бешинчи санасидан кечиктирмай;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича – ушбу Кодекс 448-моддасининг учинчи қисмида белгиланган солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлаш муддатидан кечиктирмай;

айланмадан олинадиган солиқ бўйича – ҳар ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай.

Солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловларини тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган даврда солиқ тўловчи тугатилган тақдирда кечиктирилган (бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган) тўлов суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бюджет тизимига тўланади.

2020 йил учун жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш 2020 йил 15 октябрга қадар амалга оширилади.

2020 йилда фойда солиғининг солиқ тўловчиси жорий ҳисобот даври биринчи ойининг йигирманчи кунигача жорий ҳисобот даври учун фойда солиғи бўйича ҳар ойлик бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига мўлжалланаётган фойдадан келиб чиққан, фойда солиғини ўтган чорак натижалари асосида ҳисоблаб чиқаришнинг белгиланган талаби бекор қилинган ҳолда тақдим этишга ҳақлидир. Фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммасини камайтириш ҳолатлари аниқланган тақдирда, солиқ органлари ҳар ойлик бўнак тўловлари суммасини қайта кўриб чиқишга ҳақли.

Ушбу Кодекснинг 393-моддасида кўрсатилган даромадлар бўйича солиқ тўловчилар 2019 йил учун жами йиллик даромадлар тўғрисидаги декларацияни доимий яшаш жойидаги солиқ органига 2020 йил 1 августга қадар тақдим этади. 2019 йил учун жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларация маълумотларига кўра жисмоний шахслардан олинадиган ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғини тўлаш бундай декларацияни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.

 

483-модда. Вақтинчалик солиқ имтиёзлари

2020 йил 1 октябргача бўлган давр учун фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда тижорат банклари томонидан молиявий қийинчиликларга дуч келган юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг кредитлари бўйича тўловларни кечиктириш имконияти берилган даврда ҳисобланган ва кечиктирилган фоизлар суммаси жами даромад таркибига киритилмайди.

2020 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда:

1) туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар, «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти ва унинг таркибий бўлинмалари, «Uzbekistan Airports» акциядорлик жамияти ва унинг таркибига кирувчи масъулияти чекланган жамиятлар шаклидаги халқаро аэропортлар, шунингдек «Ўзаэронавигация маркази» давлат унитар корхонаси:

юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилинади;

ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди;

2) товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига бир миллиард сўмдан ошмайдиган, электрон ҳисоб-фактураларни қўлловчи қўшилган қиймат солиғи солиқ тўловчилари қўшилган қиймат солиғини ҳар чораклик асосда, ушбу Кодекснинг 37-бобида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқаришга ва тўлашга ҳақли;

3) фойда солиғини ҳамда айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда жами даромад таркибига ушбу Кодекс 299-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган даромадлар киритилмайди;

4) қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ва ижтимоий солиқни ҳисоблашни ҳамда тўлашни ушбу Кодекснинг 392 ва 408-моддаларида кўрсатилган, карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини мажбурий тарзда тўхтатиб турган солиқ тўловчиларга нисбатан тўхтатиб туриш фаолиятни амалга ошириш жойидаги солиқ органларига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон ҳужжат тарзида юбориладиган фаолиятнинг вақтинчалик тўхтатиб турилиши тўғрисидаги билдириш асосида амалга оширилади.

Солиқ тўловчи фаолияти тикланган тақдирда фаолиятни амалга ошириш бошлангунига қадар бу ҳақида фаолиятни амалга ошириш жойидаги солиқ органларини шунга ўхшаш тартибда хабардор қилиши шарт;

5) коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тиббиёт ва карантин объектларини қуриш ҳамда уларнинг фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган қурилиш материаллари ва бошқа товарлар қўшилган қиймат солиғини ва акциз солиғини тўлашдан озод этилади;

6) ушбу Кодекс 415-моддасининг учинчи қисмида, ­422-моддасининг олтинчи қисмида, 429-моддасининг тўққизинчи қисмида ва 437-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган, шу жумладан 2020 йил 1 апрелга қадар аниқланган объектларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича оширилган солиқ ставкалари, шунингдек улар бўйича пеня ҳисоблаш ва қарздорликни мажбурий ундириш чоралари қўлланмайди».

 

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

 

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

 

5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан ­эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 2-моддасининг қоидалари 2020 йил 1 мартдан эътиборан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ.

Тошкент ш.,

2020 йил 1 декабрь

ЎРҚ-652-сон.

*Ушбу Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 2.12.2020 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 404 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика