Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 49 / ҚҚС ҳақида

Вакиллик харажатлари бўйича ҚҚС

 

Деярли ҳар бир корхонада хўжалик фаолияти жараёнида вакиллик харажатлари юзага келади. Улар бўйича ҚҚС ҳисобини қандай тўғри юритиш мумкин?  

 

– Товарлар ва хизматларни сотиб олиш ва уларни вакиллик харажатларига киритишда улар бўйича ҚҚС ушбу товарлар ва хизматлар қийматига қўшилади ва харажатларга киритилади. Бунда ҚҚС бўйича бундай харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириб ташланади (СК ­267-м. 1-қ. 5-б., 314-м. 1-қ. 1-б.).

 

Вакиллик харажатлари жумласига корхонанинг ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ёки уни қўллаб-қувватлаш учун келган шахсларни, шунингдек бошқарув ва назорат органлари мажлислари иштирокчиларини қабул қилиш ва хизмат кўрсатиш учун харажатлари киради. Бу – кўрсатилган шахсларнинг расмий қабулини ўтказиш, уларнинг транспорт таъминоти, овқатлантириш ва яшаши учун харажатлар, қабул қилувчи корхона штатида бўлмаган таржимонлар хизматига ҳақ тўлаш.

 

 

МИСОЛ. ҚҚС тўловчиси бўлган корхона ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш учун чет эл фирмалари вакилларини ўзида қабул қилади. Шу муносабат билан у қуйидаги чиқимларни амалга оширди:

меҳмонларнинг яшаши ва овқатланиши меҳмонхонанинг ҳисобварақ-фактурасига асосан – 5 750 минг сўм ҚҚС билан;

транспорт хизмати кўрсатиш автотранспорт корхонасининг ҳисобварақ-фактурасига асосан – 1 150 минг сўм ҚҚС билан.

Бухгалтерия ҳисобида вакиллик харажатлари қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Чет эл фирмалари вакилларининг яшаши, овқатланиши ва уларга транспорт хизмати кўрсатиш билан боғлиқ вакиллик харажатлари акс эттирилган (5 750 + 1 150)

 

6 900

 

9420-«Маъмурий харажатлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда (1-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.) ЭҲФ маълумотлари автоматик тарзда Харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрида (Харидлар реестри, ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова) акс эттирилади. Бунда 6 ва 7-устунларда кўрсатилган суммаларни ҳисобга олинмайдиган суммалар сифатида 8 ва 9-устунларда такрорлаш зарур. 

Корхона ўз фаолиятида ўз эҳтиёжлари учун товарлар ва хизматларни сотиб олади. Бироқ фойда солиғи ҳисоб-китобида уларнинг баъзилари чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади. Бу вазиятда «кирувчи» ҚҚСни нима қилиш керак?

Прочитано: 1096 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика