Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 49 / Солиқ солиш

Хорижлик учун меҳнат лицензияси

 

Корхонага хорижлик мутахассис ишга қабул қилинди. Меҳнат лицензияси, виза, прописка олиш учун харажатлар корхона томонидан тўланди.

Ушбу харажатлар хорижлик ходимнинг даромадлари ҳисобланадими? 

 

– ЎзРга хорижий ишчи кучини жалб этиш учун рухсатнома, шунингдек хорижлик фуқарога Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани олиш шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучини жалб этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 25.03.2019 йилдаги 244-сон қарорига 1-илова) белгиланган.

Унга мувофиқ хорижий ишчи кучини жалб этишга рухсатнома, унинг асосида тасдиқнома иш берувчига ЎзР Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан берилади. Иш берувчи рухсатнома олиш учун аризани тўлдиради. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилади. Тасдиқномани олиш учун ҳам ариза берилади ва йиғим тўланади (Низомнинг 12, 14, 28, 30-б.).

Рухсатнома ва тасдиқномани олиш учун тўлов юридик шахснинг хорижлик мутахассисни жалб этиш мақсадида сарфлаган харажати ҳисобланади. Ушбу суммалар жисмоний шахснинг даромадлари ҳисобланмайди.

Виза ва прописка олиш бўйича харажатларни чет эллик шахснинг ўзи кўтариши лозим. Корхона ушбу суммаларни тўлайдиган ва уларни харажатларга ҳисобдан чиқарадиган бўлса, жисмоний шахсда солиқ агентида солиқ солинадиган моддий наф тарзидаги даромад юзага келади (СК 376-м. 1-қ. 1-б., 387-м. 1-қ. 2-б.).

Корхонанинг жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланган харажатлари фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайди (СК 317-м. 3-б.).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 378 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика