Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 49 / ҚҚС ҳақида

Ҳисобланган чегара кўрсаткичи бўйича ҚҚС ва фойда солиғини тўлаш

 

Солиқ даври учун жами даромади 1 млрд сўмга тенг бўлса ёки ундан ошса, корхона фойда солиғи ва ҚҚС тўлашга ўтиши керак (СК ­461-м. 1-қ. 1-б.). Бироқ ҳали бу чегарага етилмаган бўлса ҳам корхона шу тартибга  ўтиши шарт бўлган ҳоллар мавжуд. ҚҚС ва фойда солиғига ўтиш учун даромаднинг чегара миқдорини аниқлашнинг ўзига хос жиҳатларини «Norma» компанияси эксперти Дилором ­САИДОВА тушунтирди.

 

Янги ташкил этилган юридик шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)

– 2020 йилдан бошлаб янги ташкил этилган юридик шахслар ёки янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар учун янги норма пайдо бўлди.

Агар янги ташкил этилган юридик шахсда ёки янги рўйхатдан ўтган ЯТТда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад суммаси рўйхатдан ўтган санадан то календарь йил тугагунига қадар бўлган кунлар сонига бўлинганда ва 365 га кўпайтирилганда бир миллиард сўмдан ошса, бундай шахслар рўйхатдан ўтилган йилдан кейинги йилдан эътиборан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади (СК 462-м. 10-қ.).

Бошқача айтганда, агар сиз жорий йилда рўйхатдан ўтган бўлсангиз (йил бошидан эмас) ва сизнинг жами даромадингиз солиқ даври учун 1 млрд сўмдан кам бўлса, бу ҳали кейинги йил сиз айланмадан олинадиган солиқни тўлашингиз мумкинлигини англатмайди. Сиз 1 млрд сўм чегарасини рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар кунлар сонига мутаносиб равишда ҳисоблашингиз лозим бўлади. Бунинг учун 1 млрд сўмни 365 кунга бўлинг, ўртача кунлик даромаднинг ҳисоб-китоб қиймати келиб чиқади – 2 739 726 сўм. Ушбу суммани рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар бўлган кунлар сонига кўпайтирилганда, сиз айланмадан олинадиган солиқдан ҚҚС ва фойда солиғига мажбурий ўтиш учун чегара миқдорни топасиз.

 

МИСОЛ. ҚҚС ва фойда солиғига ўтиш учун чегара қиймати ҳисоб-китоби 

Корхона 2020 йил 2 сентябрда очилган. Ўтиш учун чегара қийматни аниқлаймиз:

2.09.2020 йилдан 31.12.2020 йилга қадар – 121 кун (29 + 31 + 30 + 31);

1 000 000 000 сўм / 365 х 121 = 331 506 849 сўм.

Агар корхонада 2020 йил якунлари бўйича:

жами даромади 331 506,9 минг сўмдан ошса – у 2021 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши шарт;

жами даромади 331 506,9 минг сўмдан кам бўлса – у 2021 йилда айланмадан олинадиган солиқни тўлаши мумкин. Бунда 1 млрд сўмлик чегарага 2021 йилда етилганда, корхона ушбу чегарага етилган ойдан кейинги ойдан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади.

 

Воситачилар

Воситачилик хизматларини кўрсатувчи солиқ тўловчилар, шу жумладан телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадни реализация қилиш бўйича умумий айланмадан (битим суммаларидан) келиб чиққан ҳолда аниқлайди (СК 462-м. 11-қ.).

Яъни, агар сиз воситачилик хизматлари кўрсатсангиз, даромаднинг энг юқори қийматини ўз ҳақингиз суммасидан эмас, балки реализация бўйича умумий айланмадан (битим суммасидан) келиб чиққан ҳолда ҳисобланг.

 

МИСОЛ. Воситачида ҚҚС ва фойда солиғига ўтиш учун чегара қиймат ҳисоб-китоби

Корхона умумий овқатланиш хизматларини кўрсатади, шунингдек «Ўзпайнет» корхонасининг агенти ҳисобланади. Даромаднинг қуйидаги кўрсаткичларига эга:

(минг сўмда)

Номи

 

2020 йил январь–сентябрь учун

 

2020 йил январь–октябрь учун

 

Жами даромад:

 

693 146

 

797 451

 

шундан:

умумий овқатланиш

 

688 478

 

791 883

«Пайнет»дан ҳақ

 

4 668

 

5 568

 

Воситачилик хизматларини кўрсатишда мижозлардан тўловлар қабул қилинди

 

 

188 453

 

224 789

 

 

9 ой (январь–сентябрь) якунлари бўйича реализациядан олинган даромад 876 931 минг сўмни (688 478 + 188 453) ташкил этди. Бу 1 млрд сўмдан кам, шу боис корхона айланмадан олинадиган солиқни тўлашда давом этиши мумкин.

10 ой (январь–октябрь) якуни бўйича  реализациядан олинган даромад 1 016 672 минг сўмни (791 883 + 224 789) ташкил этди. Сумма 1 млрд сўмдан ошди, шу боис корхона 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб фойда солиғи ва ҚҚСни тўлашга ўтиши керак.

 

Солиқ даври давомида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган жами даромади 1 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтган ЯТТ бундай ошиш рўй берган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади (СК 462-м. 9-қ.).

Прочитано: 345 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика