Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 49 / Жавоб берамиз

ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келмайди

 

Корхона ички бозорда реализация қилиш ва экспорт қилиш учун фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Бунда экспорт қилиш учун айрим хорижий давлатларнинг мажбурий шартлари маҳсулотни ушбу давлатларнинг Соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтказиш ҳисобланади. Бунинг учун корхона хорижий давлатлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан шартнома тузади ва тўловни хорижий валютада амалга оширади. Рўйхатдан ўтказувчи орган - норезидент томонидан ижобий қарор қабул қилингандан кейин корхонага муайян муддатга ҳар бир дори воситасига гувоҳнома берилади.

Корхона солиқ агенти сифатида дори воситаларини хорижий давлатнинг Соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтказиш бўйича хизматларни кўрсатишда ҚҚС тўлаши лозимми?

СКнинг 241-моддаси 5-қисмига мувофиқ ушбу хизматлар дори воситаларини реализация қилишга нисбатан ёрдамчи хизматлар ҳисобланадими? 

 

– Реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган хизматларни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚС солинадиган объект ҳисобланади (СК 238-м. 1-қ. 1-б.).

Сизнинг тайёр маҳсулотингизни (дори воситаларини) хорижий давлатнинг Соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтказишда ҚҚС солиш мақсадларида Ўзбекистон ушбу хизматларни кўрсатиш жойи ҳисобланмайди (СК 241-м.). ҚҚС тўлаш бўйича мажбурият юзага келмайди.

СК 341-моддаси 5-қисмида асосий хизматларни реализация қилишга нисбатан ёрдамчи хусусиятга эга хизматлар ҳақида сўз боради. Сизнинг ҳолатга бу тааллуқли бўлмайди, сабаби корхона хизматларни эмас, балки товарларни реализация қилган.

Прочитано: 91 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика