2021 йил январь ойидан бошлаб Ўзбекистонда мобиль қурилмаларга тасвирга туширилган ҳуқуқбузарликлар рўйхатдан ўтказилади. Бу йўл ҳаракати хавфсизлиги бузилишларига қарши курашишга доир амалдаги қоидаларга киритилган ўзгартиришларда келтирилган.
Мобиль қурилмаларга тасвирга туширилган ҳуқуқбузарликлар видеорегистраторлар ёрдамида амалга оширилган видеоёзувлар ва фотосуратларга тенглаштирилади, илгари бундай материаллар жарима тайинланиши учун асос ҳисобланмаган.
Фуқаролар ҳуқуқбузарликлар туширилган видеоёзувларни ejarima.uz сайти орқали ваколатли органга юборишлари мумкин.