Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2020 год / № 47 / Паспорт масалалари

Мудофаа ишлари бўлимидан маълумотнома тақдим этилади

 

Турмуш ўртоғим соғлиғи туфайли (ЭКГ натижалари яхши чиқмаган) ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилиши мумкин. У ташхисни 27 ёшигача тасдиқлашига тўғри келар экан.

Бундай вазиятда у хорижга чиқиш учун паспортни расмийлаштиришга ва хорижга чиқишга ҳақлими? Ёки мудофаа ишлари бўлими рухсат бермайдими?

 

– Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришда яшаш жойидаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида (МваФРБ) ҳарбий хизматга мажбур фуқаро туман мудофаа ишлари бўлимидан белгиланган шаклдаги маълумотномани тақдим этади (26.12.2018 йилдаги ­ПҚ-4079-сон қарор билан тасдиқланган Низомнинг 18-банди). Мудофаа ишлари бўлимидан соғлиғининг ҳолати туфайли ҳарбий хизматни ўтай олмаслиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиб, у яшаш жойидаги МваФРБдан хорижга чиқиш биометрик паспортини олиши мумкин.

 

 

Суд ижрочиси ноҳақ

14 ёшли вояга етмаган қизим бор. 2014 йилда алиментдан воз кечганман. Бироқ ҳозир муҳтожлигим туфайли алиментга қайтадан ариза топширмоқчиман. Собиқ турмуш ўртоғим Чилонзор туманида яшайди. Бироқ Чилонзор тумани суд ижрочиси турмуш ўртоғимнинг прописка қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этишим лозимлигини айтиб, мендан аризани қабул қилиб олишни рад этди. Паспорт столидагилар бундай ҳужжат фақат расмий сўровнома бўйича берилишини тушунтиришди. Ёки суд ижрочиси ушбу ҳужжатни сўраб олиши керак ёхуд мен адвокатга мурожаат қилишим лозим.

Суд ижрочисининг ҳаракатлари тўғрими?

 

– Суд ижрочиси ижро ҳаракатларини амалга оширишда зарур маълумотларни, тушунтириш ва маълумотномаларни олишга ҳақли. У қонунга мувофиқ берилган ҳуқуқлардан фойдаланиши шарт ҳамда ўз фаолиятида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари камситилишига йўл қўймаслиги лозим.

Суд ижрочиси қуйидагиларни амалга ошириши шарт:

  • ижро иш юритувида иштирок этаётган шахсларга уларнинг процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;
  • тарафларнинг ижро иши юритуви борасидаги аризаларини ва уларнинг илтимосномаларини кўриб чиқиши, тегишли қарорлар чиқариши, ушбу қарорлар устидан шикоят қилиш муддатлари ва тартибини тушунтириши (АВ томонидан 29.12.2001 йилда 1091-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 10, 11-бандлари).

Шу тариқа, МваФРБ ходимлари суд ижрочисидан турмуш ўртоғингизнинг пропискаси тўғрисидаги расмий сўровномани талаб қилишга ҳақлилар.

Сиз Суд қарорларини ижро этиш бўйича шаҳар Департаментига суд ижрочиси устидан шикоят қилишга ҳақлисиз. Шунингдек буни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳам амалга оширишингиз мумкин.

 

 

Санжар Хўжааҳмедов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 547 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика