Norma.uz

Даромадлар тўғрисидаги маълумотнома зарур

 

Янги ходимдан даромадлар суммалари ва турлари, ушлаб қолинган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани (даромадлари тўғрисидаги маълумотномани) талаб қилмаслик – катта хатоми? Юнусобод ДСИ бош солиқ инспектори Низомиддин Султоновнинг сўзларига биноан, бухгалтерлар кўпинча бундай хатога йўл қўйишади. Бу эса қайта ҳисоб-китоблар, қайта топшириш ва санкцияларга олиб келади.  

 

– Даромадлар тўғрисидаги маълумотномага бўлган муносабат янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қабул қилингандан кейин ўзгарди. Нимагадир баъзи бухгалтерлар бундай маълумотнома шарт эмас, деб ҳисоблай бошлашди. Лекин улар хато қилишади.

Амалдаги СК олдинги таҳрирдаги ҳужжатдан солиқ агентига (иш берувчига) жисмоний шахс-солиқ тўловчининг талабига биноан бундай маълумотномаларни бериш, унинг ўзига эса – бундай маълумотномани янги асосий иш (хизмат, ўқиш) жойига тақдим этиш мажбуриятини юкловчи нормаларни мерос қилиб олган (СК 386, 387-м.).

Маълумотнома тасдиқланган шакл бўйича тузилади. Унда жисмоний шахсга жорий йилда тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Уни янги асосий иш (хизмат, ўқиш) жойига биринчи иш ҳақи ҳисоблангунга қадар тақдим этиш зарур.

Шунингдек, СКда илгариги асосий иш (хизмат, ўқиш) жойидан маълумотнома тақдим қилинмаган тақдирда солиқ имтиёз қўлланилмаган ҳолда ушлаб қолинишини белгиловчи норма сақлаб қолинган. Гап СКнинг 378-моддасининг 1-банди 3-хатбошиси ва 380-моддасида назарда тутилган имтиёзлар ҳақида бормоқда (СК 388-м. 8-қ.).

Ушбу нормалар нима учун керак? Энг аввало – СКнинг 54-бобида назарда тутилган солиқ имтиёзларини тўғри қўллаш учун.

Мисол учун, моддий ёрдам тўлашни кўриб чиқамиз. СКнинг 378-моддаси ва Президентнинг 27.04.2020 йилдаги ­ПФ-5986-сон «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ фақат МҲЭКМнинг 7,5 баравари миқдоридаги моддий ёрдамга ЖШДС солмаслик мумкин. Ходимга йил давомида ушбу суммадан ортиқ моддий ёрдам тариқасида тўланадиган барчасига белгиланган ставка бўйича ЖШДС солиш зарур бўлади.

Ходимнинг илгариги иш жойидан маълумотнома – унга тўланган тўловлар тўғрисидаги ҳаққоний маълумотларнинг ягона манбасидир.

 

ЖШДС бўйича солиқ имтиёзлари фақат асосий иш жойи бўйича қўлланилади.

 

Сизда йил давомида қабул қилинган ходимлар бўйича маълумотномалар бўлмаса, қандай йўл тутиш лозим?

1. Улардан бундай маълумотномаларни тақдим этишларини сўранг.

2. Мазкур маълумотномалар ва СКнинг 54-боби талабларига мувофиқ ҳисобланган иш ҳақини қайта текширинг.

3. Зарурат бўлса қайта ҳисоб-китоб қилинг ва ЖШДС бўйича ҳисоб-китобни қайта топширинг.

Хатоларни жорий йил якунига қадар имкон қадар тезроқ тузатган маъқул. Агар бухгалтер уларни мустақил равишда аниқламаса, бу солиқ низолари бўйича даъво қилиш муддати – солиқ даври тугаган пайтдан эътиборан 5 йил мобайнида солиқ органлари томонидан эътирозларга сабаб бўлиши мумкин.

Бундай хатолар, одатда, солиқ текширувлари чоғида аниқланади. Қўшимча солиқлар ҳисоблаш, солиқ ҳисоботларини қайта топшириш ва ходимлар билан қўшимча ҳисоб-китоблардан ташқари, бу МЖТКнинг 175-1-моддасига биноан санкцияларга олиб келиши мумкин (БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима, санкция қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган худди шундай ҳуқуқбузарлик учун эса – БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима).

 

Олег Гаевой тайёрлади.

Прочитано: 595 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика