Электрон ишончномани тўлдиришда ишончли шахснинг барча маълумотлари паспортдагидек лотинча бўлиши муҳимми?
Лотин графикасида ишончли вакилнинг Ф.И.О. кўрсатилиши тўғридан-тўғри талаб этилиши белгиланмаган бўлмасада, бунга амал қилиш, шу жумладан электрон ишончномада ҳам амал қилиш лозим.
ТМҚни беришда ишончли шахс паспортини кўрсатиши шарт. Етказиб берувчи томонидан ишончноманинг тўлдирилишида хатолик борлиги аниқлаганда, у товарни бермасликка ҳақлидир (4-сон БҲМС 101-б., АВ рақами 3259, 30.06.2020 й.). Ишончномада кўрсатилган маълумотлар тўғри эканлиги ишончли шахснинг паспорти билан солиштирилиши сабабли ишончли шахснинг Ф.И.О. паспортда қандай бўлса ишончномада ҳам шундай, яъни лотин графикасида кўрсатилиши лозим.
Альберт Сафин,
«Norma» МЧЖ эксперти.