Қозоғистондаги корхона (МЧШ) Ўзбекистондаги норезидент компания билан тоғ-кон ишларини бажаришга 5 йил муддатга шартнома тузишни режалаштиряпти. Хизматлар Ўзбекистон ҳудудида тақдим этилади, бунинг натижасида доимий муассаса ташкил этилади.
Ўзбекистонда маҳаллий ходимларни доимий муассасага ишга қабул қилиш мумкинми?
– Ҳа, мумкин.
Ўзбекистон фуқароларини доимий муассасага ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида тақиқланмаган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари бўлиши мумкин. Корхоналар, шу жумладан, уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари ўз раҳбарлари тимсолида иш берувчилар бўлиши мумкин (МК 14, 15-м.).
Бундан ташқари, дастлабки меҳнат шартномаси тузилган сана чет эллик шахс томонидан Ўзбекистонда фаолиятни амалга ошириш бошланган сана сифатида қайд этилиши мумкин (СК 36-м. 14-қ. 2-б.).
Баён этилганларни ҳисобга олган ҳолда, доимий муассаса маҳаллий ходимларни ишга қабул қилишга ҳақлидир.