Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2020 год / № 38 / Паспорт масалалари

Хорижга чиқиш учун паспорт

 

Ўзбекистон фуқаросиман, РФда яшайман ва ишлайман. Ота-онам Ўзбекистонда яшайди. РФдаги ЎзР элчихонасининг сайтида қуйидагилар кўрсатилган:

«Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалдаги биометрик паспорти 2021 йил 1 январга қадар Ўзбекистондан Россияга ва МДҲнинг бошқа давлатларига (визасиз режим ўрнатилган мамлакатлар) чиқиш учун, паспортда олис хориж мамлакатларига чиқиш учун рухсат берувчи ёзув стикери мавжуд бўлганда стикернинг амал қилиш муддати тугагунига қадар ҳақиқий ҳисобланади».

Шу билан бирга қайд этилишича, амалдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти ўз кучида қолади ва Ўзбекистон фуқароси томонидан Россия ҳудудида яшаш, рўйхатдан ўтиш, вақтинчалик бўлиш учун рухсатнома олиш, яшаш гувоҳномасини олиш, исталган юридик битимларни амалга ошириш учун фойдаланилади, паспортнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар олис хорижга чиқиш бундан мустасно.

1.01.2021 йилдан кейин қандай паспорт билан Ўзбекистондан чиқиб кетсам бўлади, РФга кетиш учун қандай паспорт бўлиши керак?

 

ЎзР фуқаролари 2021 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатлар ҳудудига ЎзР фуқаросининг амалда қўлланилаётган 2011 йилги намунадаги биометрик паспортидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасидан чиқиши мумкин (16.08.2017 йилдаги ПФ-5156-сон Фармоннинг 3-банди).

Шу боис  айни пайтда сиз Ўзбекистон ҳудудида бўлсангиз ва 2021 йил 1 январдан кейин Россия Федерациясига кетишни режалаштираётган бўлсангиз, 2011 йилги намунадаги паспорт бўйича кета олмайсиз.

Россия Федерациясига тўсиқларсиз чиқиш учун фақат 2021 йил 1 январга қадар 2011 йилги намунадаги паспортдан фойдаланишингиз мумкин (паспортнинг амал қилиш муддати мавжуд бўлганда).

Ўзбекистондан ташқарига юқорида кўрсатилган муддатга қадар чиқиб кетилган ва  Россия Федерациясига борилганда, 2021 йил 1 январдан кейин 2011 йилги намунадаги биометрик паспортдан фойдаланишга ҳақлисиз. ЎзР халқаро шартномаларига мувофиқ кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатларда турган Ўзбекистон фуқаролари учун паспорт унинг амал қилиш муддати тугагунига қадар бўлиш учун ҳақиқий ҳисобланади.

Шу тариқа, сиз Ўзбекистонда бўлсангиз ва 2021 йил 1 январдан кейин унинг ҳудудидан ташқарига чиқишни мўлжаллаётган бўлсангиз, прописка қилинган жойдаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига хорижга чиқиш учун ЎзР фуқаросининг хорижий биометрик паспортини олиш учун мурожаат қилишингиз лозим.

2021 йил 1 январга қадар республикадан ташқарига чиқишга қарор қилган бўлсангиз, 2011 йилги намунадаги паспортдан (амал қилиш  муддати тугамаган) ҳеч бир муааммосиз фойдаланишингиз ва Россия Федерациясига кетишингиз мумкин бўлади.

Прочитано: 236 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика