Ходим 20.06.2019 йилдан ишга қабул қилинган, 10.08.2020 йилдан ишдан бўшатилган. Ушбу давр учун у жами 229 соат ишлаган (ҳар бир ойда тўлиқ ишланмаган кунлар бўлган). 1.06.2020 йилдан 27.06.2020 йилгача ходим меҳнат таътилида (24 иш куни) бўлган.
Ходим ишдан бўшатилганда фойдаланилмаган таътил учун қанча компенсация тўланади? 2 иш куни учун тўғри ҳисоб-китоб қилинганми?
– Саволдан келиб чиқадиган бўлса, корхона ходими ишга қабул қилинган кундан бошлаб 13 ой ва 20 кун ишлаган, бу 14 ой деб яхлитланади (МК 141-м.).
Ходимнинг йиллик меҳнат таътили ҳажми – 24 иш куни.
Дастлабки иш даври учун (20.06.2019 йилдан 19.06.2020 йилгача) ходим 24 иш кунилик таътилдан фойдаланган. Янги даврда ишдан бўшатиш санасига қадар (10.08.2020 й.) ходим 2 ой ишлаган. Иш кунларида компенсация миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади (МК 141-м.):
24 (тўлиқ таътил ҳажми) / 12 х 2 (тўлиқ ишланган ойлар сони) = 4 иш куни.
Бинобарин, ходим ишдан бўшайдиган санада 4 иш куни учун фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация тўланиши лозим.
Саволда кўрсатилган ишланган соатлар миқдори фақат компенсация ҳажмига таъсир кўрсатади.
Валерия Ляндрес,
кадрлар хизмати ходими.