Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 11 / Божхона

Дастурхонда «импорт маҳсулоти»

 

Қўшнининг овқати ширин бўлади, деганларидек, одамлар хўрозқанднинг ҳам «импортнийси»ни хуш кўради. Мамлакатимизда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга катта эътибор берилаётган бўлса-да, четдан келтирилаётган маҳсулотлар салмоғи ҳам кам эмас.

 

Маълумки, республикамизнинг ташқи савдо айланмаси йилдан-йилга ошиб бормоқда. Охирги йилларда экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қанча давлат дастурлари қабул қилинди ҳам. Лекин шу билан бир қаторда, республикамизга олиб кириладиган товарлар ассортименти ва ҳажми ҳам ортиб бормоқда.

Шундай экан, озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда улар хавфсизлигини таъминлаш жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини барқарор ривожлантириш, фуқаролар соғлиғи ва ҳаётини яхшилаш борасида асосий вазифалардан бўлиб қолмоқда. Бинобарин, «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги  Қонуннинг (30.08.1997 йилдаги 483-I-сон) 15-моддасида юртимиз ҳудудига олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотлари тегишли норма ва қоидаларнинг талабларига жавоб бериши кераклиги белгиланган.

Таҳлилларга эътибор қаратилса,  Ўзбекистон озиқ-овқат товарларидан асосан шакар, ун, ёғ, балиқ, сут маҳсулотларини импорт қилади. Ушбу товарлар аҳолининг асосий истеъмол товарлари ҳисобланиб, уларнинг сифатли ва давлат стандартларига мос бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Чунончи, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, 2019 йилда 220 мингдан ортиқ инсонда овқатдан заҳарланиш ҳолати юз берган. Бугунги куннинг долзарб мавзуси бўлиб қолаётган коронавирус касаллиги ҳам истеъмол учун яроқсиз бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини «дастурхонга олиб чиқиш»дан бошланганини таъкидлаш лозим.

Сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларининг чегараларимиз орқали олиб ўтилишига ғов бўлаётган божхона хизмати ходимлари бу борада бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишмоқда. Масалан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Х.Ю.нинг яшаш хонадонида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 49,8 млн сўмлик 4 980 дона тамаки маҳсулотлари ноқонуний сақланиб келинаётганини аниқлашган.

Бундан ташқари, ДБҚ Контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши курашиш бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда У.К. бошқарувидаги «Исузу» автомашинасининг юкхонасида 667,6 млн сўмлик ва К.Н. бошқарувидаги «Дамас» юкхонасида 42,1 млн сўмлик тегишли ҳужжатлари бўлмаган, сифати кафолатланмаган дори-дармон, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа турдаги товар-моддий бойликлар борлигини аниқлашди. Тезкор суриштирувлар натижасида аниқланишича, ушбу 709,7 млн сўмлик товарлар У.М.га тегишли экан.

Шундан келиб чиқиб эслатиш ўринлики, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг (26.04.1996 йилдаги 221-I-сон) 4-моддасига асосан, истеъмолчилар товар ва унинг ишлаб чиқарувчиси ҳақида маълумот олиш, сифатли товар истеъмол қилиш, ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарар тўлиқ ҳажмда қопланиши, бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Қолаверса, республикамиз ҳудудига сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари олиб кирилишининг олдини олишга барчамиз масъулмиз.

 

А.ИБРАГИМОВ,

ДБҚ Божхона институти 4-курс курсанти.

Прочитано: 416 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика